Ўзбекистонда туризм янада ривожланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде
Туристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенатнинг ялпи мажлисида “Туризм тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Олий Мажлиснинг юқори палатаси Сенат янги таҳрирдаги "Туризм тўғрисида"ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета - Sputnik Ўзбекистон
МОда етакчи: Ўзбекистон мусулмон-сайёҳлар учун энг жозибадор мамлакатга айланди

Қонун билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қонунда, туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, туризмнинг шакллари ва турлари, туристик индустрияси ва ундаги хизматлар турлари, туристик зоналар ва туристик кластерлар, туризм соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш шартлари, туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилишнинг хусусиятлари, шунингдек, туризим соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилмоқда.

Туристик полиция ходимлари авваломбор рус тилини билиши керак - ИИВ

Янгиликлар лентаси
0