16:37 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Азиз Абдухакимов

Ўзбекистон россиялик сайёҳларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқди - Азиз Абдуҳакимов

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Туризм
Ҳавола олиш
157 0 0

Умумжаҳон Сайёҳлик ташкилоти маълумотига кўра Россиялик сайёҳлар – дунёда энг кўп харажат қилувчи сайёҳлардан биридир.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон россиялик сайёҳларни қандай жалб қилмоқчи бўлаётганини айтиб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Олдин россияликлар оммавий равишда боришни яхши кўрган баъзи ҳудудларга (Миср, Туркия) саёҳат қилиш маълум сабабларга кўра чеклангани туфайли, россияликлар бошқа йўналишларни танламоқда, жумладана Ўзбекистонни, - дейди Абудуҳакимов.

Олдин Россиядан учиб келаётган самолётлар меҳнат мигрантлари кўп бўлган бўлса, ҳозир - сайёҳлар билан тўла. Биз 26 мамлакатдан, жумладан Россиядан ҳам туристларни жалб қилиш йўл харитасини ишлаб чиқдик. Унда қуйидагилар ўрин олган:  

  1. Ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш. Савдо – иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан бир қаторда туризмни ривожлантиришни ҳам йўлга қўйиш.   
  2. Маълумки Россия ҳарбийлари ва куч ишлатиш тизимлари ходимларига узоқ хорижий давлатларга чиқиш таъқиқланган. Лекин Ўзбекистон ана шундай ходимлар ҳам бориши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритилган.
  3. Профсоюзлар билан ҳам ишляпмиз.
  4. Биз Россия ҳудуларини сегментларга бўлиб ўрганаяпмиз. Россияда Ўзбекистонга тарихий маданий қизиқиш билан келаётган сайёҳлар гуруҳлари бор. Шунингдек Гастрономик мақсадларда ҳам келувчилар сони кўп. Ундан ташқари мусулмон аҳоли яшайдиган ҳудудларда Ўзбекистонга зиёрат мақсадида келишни истайдиган сайёҳлар бор.

Россиядар сайёҳлар қабул қилиш йўналиши биз учун устувор йўналишлардан бири. Шуни ҳам айтиб ўтиш керак-ки Умумжаҳон Туризм ташкилоти (UNWTO) маълумотига кўра, ҳар бир россиялик сайёҳ ўзи борган мамлакатда 1600 – 1800 доллар пул харажат қилади. Бу дунёдаги энг юқори кўрсатгичлардан бири, - дейди Абдуҳакимов.

Асосий мавзулар