Бухородаги Пои Калон ансамбли “ШҲТнинг 8 мўъжизаси” рўйхатидан жой олди

CC BY-SA 2.0 / Fulvio Spada / Poi Kalon Ensemble, BukharaАнсамбль Пои-Калон. Город Бухара
Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пои Калон меъморий ансамбли Минораи Калон атрофидаги ҳудудни ўз ичига олади.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Бухородаги Пои Калон ансамбли “ШҲТнинг 8 мўъжизаси” рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Туристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев “Туризм тўғрисида”ги қонунни имзолади

Пои Калон меъморий ансамбли Минораи Калон атрофидаги ҳудудни ўз ичига олади. Комплекс XII-XIV асрларда 3 бинодан иборат: Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси. Минораи Калон 1127 йилда Арслон хон томонидан бунёд этилган бўлиб, деярли 900 йил давомида таъмирланмаган. Унинг баландлиги 46,5 метрни ташкил қилади. 

Масжиди Калон – Самарқанддаги “Бибихоним”дан кейин Марказий Осиёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи масжид. Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида, қорахонийлар масжиди ўрнида қурилган. Қурилиш ишлари 1514 йилда якунланган. Мир Араб мадрасаси Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида, 1535-1536 йилларда қад кўтарган. Масжид анча катта бўлиб, 111 та ҳужра ва 2 зални ўз ичига олган.

Янгиликлар лентаси
0