Ўзбекистон нуфузли мукофотни қўлга киритиши учун овоз бериш мумкин

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишТуристы фотографируются у мавзолея Гур-Эмир и усыпальницы Тамерлана в Самарканде
Туристы фотографируются у мавзолея Гур-Эмир и усыпальницы Тамерлана в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга.

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Арманистон, Тайван, Уммон, Руминия ҳамда Ўзбекистон “National Geographic Traveler Awards 2019” танловининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

“National Geographic” журналининг Россиядаги версиясига кўра, жорий йилда энг яхшилар 24 номинация бўйича сараланмоқда. Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга.

Шавкат Мирзиёев “Туризм тўғрисида”ги қонунни имзолади

“Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон ҳозирча 22 фоиз овоз олиб, 43 фоиз овозга эга Арманистондан кейин иккинчи ўринда келмоқда.

© Uzbektourism.uzУзбекистан учавстует в конкурсе National Geographic Traveler Awards 2019 в номинации "Открытие года"
Ўзбекистон нуфузли мукофотни қўлга киритиши учун овоз бериш мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистан учавстует в конкурсе National Geographic Traveler Awards 2019 в номинации "Открытие года"

Овоз бериш жараёни 12 октябрга қадар давом этади. Ўзбекистон туризмининг жаҳон саҳнида юксалишига ўз ҳиссангизни қўшишингиз ва унинг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлиши учун қуйидаги ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.

Ура ҳайқириқлари остида йўқолган Искандария бутун дунёга тақдим этилди

Эслатиб ўтамиз, “National Geographic Traveler Awards” нинг ўтган йилги танловида Ўзбекистон “Гастрономик туризм” йўналишида ғолиб сифатида эътироф этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0