09:14 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Самолет в небе. Архивное фото

Янада яқинроқ: Ўзбекистон ва Хитойни илк чартер рейси боғлайди

Туризм
Ҳавола олиш
136 0 0

Парвоз умумий 173 кишини ўзида сиғдира олувчи Airbus A320neo самолётида амалга оширилади. Рейснинг биринчи йўловчиси мазкур авиакомпания раҳбари Лю И бўлиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Хитойнинг “Сиань-Тошкент-Сиань” йўналиши бўйлаб парвозни амалга оширувчи “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.” авиакомпаниясининг илк чартер рейси 27 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. 

Парвоз умумий 173 кишини ўзида сиғдира олувчи Airbus A320neo самолётида амалга оширилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарида қайд этилишича, “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейси Ўзбекистонга келаётган хитойлик сайёҳлар сонини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамда “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.” компанияси томонидан биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасидир.

Маълум қилинишича, “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейс парвозлари келгусида мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев фармонига биноан 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун белгиланган тартибда мамлакат халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланган.

Асосий мавзулар