22:04 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Сармишсой дараси қоятош суратлари йўқолиб бормоқда - олимлар хавотирда

J. Krolikowski / Institute of Archaeology of the University of Warsaw
Туризм
Ҳавола олиш
22510

Мазкур дам олиш маскани раҳбари сўзларига қараганда, хароб аҳволга келиб қолган тарихий ёдгорликни ҳозирда ҳеч ким ҳимоя ҳам, муҳофаза ҳам қилмайди. Айрим ноёб қоятош суратлари талон-тарож қилинган.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Навоий вилояти ҳудудидаги Сармишсой дарасидаги қоятош расмларнинг йўқолиш хавфи ҳозирда айниқса юксак, деб хабар беради ЎзАА.

"Sarmishsoy Navoiy" дам олиш маскани директори Нафиса Воҳидованинг нашрга берган хабарига кўра, даранинг ўзи ҳам унинг ён-атрофи ҳам ўта аянчли ҳолатда.

“Сармишсой дараси ва унинг атрофларидаги сойлардан 10 000 дан ортиқ қоятош cypaтлapи аниқланган ва бу петроглифлар ўзида 35 мавзудаги образ ва сюжетларни акс эттиради. 7- 9 минг йиллик тарихга эга бу қоятошлар юртимиздаги ягона пичоқкесар қоятош ҳисобланади”, - дейди у.

Яқинда дунёдаги энг қиммат дори-дармонларга қўшиладиган ва валютага хориждан харид қилинадиган дорилар таркибида муҳим ўрин тутувчи, “Қизил китоб”га киритилган ўсимлик ҳам айнан шу ҳудудда ўсиши аниқланди.

Бебаҳо ёдгорликлар йўқолиш хавфи остида. Айрим қоятош суратлар ўғирлаб кетилган. Бу йил айниқса ёғингарчиликка мўл бўлди, натижада, суратлар сув остида қолиб, синиб тушган. Афсуски, ҳозирда ёдгорликни ҳеч ким ҳимоя ҳам, муҳофаза ҳам қилмайди. Бу ерга келаётган маҳаллий аҳолидан ташқари келаётган меҳмонлар ҳам қояларга истаганча муносабат кўрсатиб, зарар етказаётганлиги кузатилмоқда. 

Асосий мавзулар