Ўзбекистон - мусулмон аёллари саёҳат қилиши учун энг қулай мамлакатлар қаторидан жой олди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде
Туристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмон аёллари саёҳат қилиши учун энг яхши бўлган мамлакатлар рейтингининг биринчи ўнталигига кирди.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik.  Ўзбекистон мусулмон аёллари саёҳат қилиши учун энг яхши бўлган мамлакатлар рейтингига кирди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризм қўмитаси.

“Mastercard” тўлов тизими ва “CrescentRating” агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар рейтингида 8 ўринни эгаллаган. Рейтинг тузишда мамлакатдаги хавфсизлик даражаси, диний ибодатлар ва  исломий либосларга бўлган бағрикенглик даражаси ҳисобга олинган, - дейилган хабарда.

“Muslim Women in Travel 2019” ҳисоботи мусулмон аёллар саёҳатига оид жаҳон миқёсидаги илк тадқиқот бўлиб, унда асосан Жанубий-Шарқий Осиё мамалакатларидан 3300 нафар мусулмон аёл иштирок этган. Мусулмон аёллар саёҳати жаҳон туризм бозорида энг тезкор ривожланаётган сегментлардан ҳисобланади. Мусулмон ўлкалардаги аёлларнинг даромадлари ошиб бораётгани ва уларнинг таълим даражаси юқорилаётганлиги уларни саёҳатга чиқишга ундамоқда.

2019 йилнинг 17 октябрь куни Сингапурда ўтказилаган “Halal in Travel Asia” саммити доирасида эълон қилинган ҳисоботга мувофиқ, Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо мамлакатлар орасида хавфсизлик ва диний бағрикенглик бўйича юқори 10таликка кирган эди.

Ушбу рейтингнинг юқори қаторларида, шунингдек, Қатар, Уммон, Бруней, Туркия, БАА, Кувайт ва Малдив каби давлатлар эгаллаган. Ўзбекистон ушбу рўйхатнинг саккизинчи ўрнидан жой олган бўлса, Индонезия ва Малайзия ундан кейинги ўринларда келган.

Янгиликлар лентаси
0