Ўзбекистонда халқаро зиёрат фестивали бўлиб ўтди

© Халқ сўзиХалқаро зиёрат туризми 2019
Халқаро зиёрат туризми 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган халқаро фестивал доирасида Ўзбекистонга 18 та давлат, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, Бразилия ва АҚШдан 200 га яқин меҳмонлар ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Малайзиянинг "Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти" ташаббуси билан жорий йил 31 октябрь -7 ноябрь кунлари Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида “Нақшбандий туризм фестивали-2019” (Naqsybandi Tourism Festival 2019) бўлиб ўтди.   

Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Хакима Термизи - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳудудларни жадал ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш ҳамда истиқболда инвестицион жозибадорликни яхшилаш мақсадида зиёрат туризми тармоғини ривожлантириш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Мазкур халқаро фестивал доирасида Ўзбекистонга 18 та давлат, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, Бразилия ва АҚШдан 200 га яқин меҳмонлар ташриф буюрди.

Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар Бухоро шаҳрида"Етти пир" номи билан машҳур бўлган Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Ревгарий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, Хўжа Бобои Самосий, Хўжа Али Ромитаний, Абул Ҳафс Кабир ҳамда Саййид Амир Кулол зиёратгоҳларини, Мир Араб Олий мадрасасини зиёрат қилишди.

© Islom.UzНақшбандий туризм фестивали. Бухоро. 2019
Ўзбекистонда халқаро зиёрат фестивали бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Нақшбандий туризм фестивали. Бухоро. 2019

Сўнгра зиёратчилар Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий мажмуаси, Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор хамда Шоҳи Зинда мажмуаларида бўлишди. Шунингдек Қарши ва Термиз шаҳарларига ҳам ташриф уюштирилиб, у ерларда Абул Муин Насафий, имом Ат-Термизий, Ҳаким Термизий каби алломалар масканларига зиёрат амалга оширилди. Булардан сўнг меҳмонлар Тошкентда Ҳазрати Имом комплекси ва Ўзбекистон мусулмонлар идорасида бўлишди.

Малайзия муфтийси Ўзбекистоннинг зиёрат туризми бўйича элчисига айланди

Халқаро зиёрат якунида ташриф буюрганлар Ўзбекистонда илк бор чоп этилаётган "Ҳилол-нашр" матбаа-нашриёти фаолияти билан танишиб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид мажмуасида бўлдилар.

Янгиликлар лентаси
0