01:29 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Изобилие различных фонтанов на территории Ташкент-Сити

Ўн ой ичида Тошкентга келган сайёҳлар сони маълум қилинди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Туризм
Ҳавола олиш
374 0 0

Жорий йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган давр ичида Тошкент шаҳрига келган сайёҳлар оқими 42% га ўсди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида Тошкентга 498 731 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Ўтган йилга қараганда сайёҳлар оқими 42% га ўсди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, аввал хорижий туристлар Тошкентга асосан туристик мавсумда келган бўлса, ҳозирда бу вазият тубдан ўзгарган.

Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти мутасаддиларининг сўзларига кўра, ўртача ҳисобда сайёҳлар Тошкентда 2 кунга қолишади.

Ҳозир департамент уларнинг Тошкентда 3-4 кун қолиши учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун ҳокимлик янги туристик йўналишларни ишлаб чиқмоқда ҳамда туристик ташкилот ва операторларга Тошкентни ўз маршрутларига киритишни ҳар ой таклиф қилиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда туризм соҳасини такомиллаштириш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакат визасиз мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди. Президент Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилди. Маълум қилинишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни тўла-тўкис юритилишига ҳуқуқий кафолат яратади. Бундан ташқари, мамлакатда туризмга бағишланган турли халқаро фестиваль ва ярмаркалар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, туристик фаолият ва хизматлар учун солиқ имтиёзлари берилган. 

Асосий мавзулар