Ўзбекистон энг яхши маданий-тарихий туристик йўналиш сифатида эътироф этилди

© Sputnik / Мария НауменкоНа территории крепости Ичан-Кала в Хиве
На территории крепости Ичан-Кала в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир “Travel+Leisure” етакчи халқаро туристик журналининг Ҳиндистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди. Ғолиблар журнал ўқувчилари ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланди.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган “India’s Best Awards – 2019” туризм тадбирининг “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.  Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Тадбир “Travel+Leisure” етакчи халқаро туристик журналининг Ҳиндистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди. 

Машҳур ҳинд дизайнери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм элчиси этиб тайинланди

Мукофотлар хорижий давлатлар ҳамда Ҳиндистон штатлари бўйича 50 номинация бўйича топширилди. “Энг яхши оилавий саёҳат”, “Асал ойи учун энг яхши йўналиш”, “Тўй учун энг яхши йўналиш”, “Энг яхши курорт-отель” кабилар шулар жумласидандир.  

Ғолиблар журнал ўқувчилари ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланди.

“Travel+Leisure” журнали АҚШ, Австралия, Хитой, Европа ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек кўплаб бошқа давлатларда чоп этилади.  

Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан – Юрий Стоянов

Тадбир доирасида мазкур журнал муҳаррири Айндрила Митра 2020 йилда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган махсус лойиҳаларни амалга оширмоқчи эканини маълум қилди. 

Янгиликлар лентаси
0