Россиялик туристлар йил бошидан буён Ўзбекистонда неча пул сарфлашди

© Foto : Камиль Еникеев Участники фестиваля "Шёлк и Специи" в Бухаре
Участники фестиваля Шёлк и Специи в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чипталарни онлайн-бронлаш бўйича етакчи хизматлар ҳам Буюк ипак йўли ҳудудида жойлашган Ўзбекистонга қизиқиш ортгани кузатмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Россия фуқаро 2019 йилнинг январь-октябрь ойида Ўзбекистонга туристик саёҳатлари давомида 250 миллион доллар сарфлашди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 миллион долларга кўпдир. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

Ушбу давр мобайнида Ўзбекистонга ташриф буюрган россияликлар сони 25,2 фоизга ўсган ва 393 мингдан ортиқ кишини ташкил этган.

Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
“Titan Travel”: Ўзбекистон 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали мамлакат

“Россия бозори – Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишдаги асосий ва устувор йўналишларидан бири, россиялик туристлар орасида минтақанинг машҳурлиги фаол равишда ошиб бормоқда. Биз меҳмонларимиз келиши ва ўз уйларидек ҳис этишлари учун қўлимиздан келганини қиламиз”, - дея маълум қилган Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Феруз Додиев.

Aviasales чипталарни ва Ostrovok.ru меҳмонхоналарни онлайн-бронлаш  бўйича етакчи хизматлар ҳам Буюк ипак йўли ҳудудида жойлашган Ўзбекистонга қизиқиш ортганини қайд этмоқда.

Тошкент ва Самарқанд туристлар орасида машҳур. Экспертлар Ўзбекистоннинг дунёга машҳур Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлган россияликлар эндиликда Қарши ва Нукус йўналишлари бўйлаб саёҳат қилишаётганликларини қайд этишган.

Янгиликлар лентаси
0