14:08 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Актёр Юрий Стоянов

Стоянов Ўзбекистондаги “туристик инқилоб” ва уни лол қолдирган Самарқанд ҳақида

© Sputnik / Екатерина Чеснокова
Туризм
Ҳавола олиш
524 0 0

Россия халқ артисти, актёр ва режиссёр Юрий Стоянов мамлакатдаги туристик инқилоб, келажакда Ўзбекистон туризми элчиси сифатида мамлакат туристик брендини қандай тарғиб қилишга бел боғлагани ҳақида Sputnik агентлигига сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. “Ипак йўлида туризм” XXV-Тошкент халқаро туризм кўргазмасида иштирок этган актёр Юрий Стоянов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга оид мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Sputnik Ўзбекистонга берган экслюзив интервьюда Стоянов мамлакат сўнгги йилларда нақадар ўзгарганлиги ҳақида фикрларини баён этди.

Ўзбекистондаги кўпмиллатли туризм

Тошкентда бўлиб ўтган кўргазма туризм элчиларининг биринчи тўлақонли учрашуви бўлди.

“Дунёга эшикларини очаётган, инқилобий тарзда ўзида туризмни ривожлаштиришга тайёр мамлакатлар учун бунга ўхшаш воситалар жуда қўл келади”, - дея қайд этди Россияда ўзбек туристик бренди элчиси Юрий Стоянов.

Актёр тадбир қулай, чиройли ва асосийси – мазали бўлганини таъкидлади. Қолаверса, у буюк британиялик ва исроиллик туризм элчилари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Стояновнинг сўзларига кўра, туристик бред элчиларининг ёндашувлари турлича. У унга юклатилган вазифани маркетинг нуқтаи назаридан бажариб келаётган британиялик ҳамкасбини мисол тариқасида келтирди.

“У  тайёр таклифлар, ўта жиддий презентация билан келди. Унда мутахассис ва маркетолог сифатида Ўзбекистон унинг ҳамюртлари ва умуман европаликларни кўпроқ жалб қилиши учун нима қилиш кераклигини батафсил келтирган...”,  - дея ҳикоя қилади Стоянов.

Унинг сўзларнига кўра, Россияда бошқа йўллар билан Ўзбекистон туризмини тарғиб қилиш керак, ахир икки мамлакат ўртасида азалдан яқин алоқалар ўрнатилган.

“Мен маркетолог эмасман. Мен ўз воситаларим билан - бу интервью, томошабинларга мурожаат, бу Россияда таниқли артист сифатидаги имкониятларим – ушбу йўналишни машҳур қилишим мумкин. Уни оммалаштиришнинг нима кераги бор? Ўзбекистоннинг ҳеч қандай оммалаштиришга муҳтожлиги йўқ. Лекин мамлакатда бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида сўзлаш бериш лозим, албатта”,  - дея таъкидлади Стоянов.

Стоянов кўплаб Бухоро яҳудийлари яшаб келаётган ва мамлакат ҳаётида кўзга кўринган ролни ўйнаётган Исроил вакили билан суҳбатлашди. Бунинг ҳисобига у ерда Ўзбекистон туристик брендини тарғиб қилишнинг ўз усуллари қўлланилмоқда.

Стояновнинг яқиндагина тайинланган франциялик элчи Жерар Депардье билан учрашиб, суҳбат қуришга имкони бўлмади. Стоянов уни ўзининг шоусига таклиф қилиш ёки у билан бир лойида иштирок этишга жон деб рози бўлишини билдирди.

Ҳар қадамда ўзгаришлар

Актёр мамлакат яхши томонга ўзгарганини тан олди. Бу ўзгаришларни чиндан ҳам “инқилобий” деб аташ мумкин.

“Ўзбекистон очиқ мамлакат айланмоқда, ва бу менинг энг асосий кашфиётим бўлса керак. Мен учун бу биринчи навбатда аэропортга учиб келганимданоқ намоён бўлмоқда. Мамлакатга келишда ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни диққатни оширадиган, баъзан азобли бўлганини эслайман. Ҳозир бу 10 дақиқадан ортиқ вақтни олмади – тез, қулай, мамлакат меҳмонлари учун шундай бўлиши ҳам керак”,  - дейди у.

Шунингдек, артист Ўзбекистон яқинда ёлғиз саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллаганини эслатиб ўтди.

“Бу сен тунда кўчага чиқиб, масалан, Тошкент, Самарқанд ёки Бухоро бўйлаб сайр қилишинг мумкинлигини англатади. Барчаси ажойиб бўлади”, - дея фикрлари билан ўртоқлашди у.

Туризмни ривожлантириш учун кундалик ҳаётдаги зарур нарсалар ҳам муҳим, мисол, валюта айирбошлаш.

Россиялик актёр илгари пулни алмаштириш муаммо бўлганини тан олади, ҳозир эса сўм олиш ёки харидни карта ёрдамида тўлашнинг бир неча қулай усуллари мавжуд.

“Бозорларда “қора алмаштириш”, “қора курс” ғойиб бўлди. Исталган жойда банкоматларда, меҳмонхоналарда, банкларда хотиржам алмаштириш мумкин. Умуман муаммо йўқ”, - деди у.

Стояновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон мамлакатда Интернетни инқилобий тарзда ҳам ўзгартириши зарур, зеро ҳар бир саёҳатчи учун зарур маълумотни ҳар қандай пайтда олиши ва алоқада бўлиш муҳим саналади.

Юрий Стоянов яқинда турмуш ўртоғи ва дўстлари билан ташриф буюрган Самарқанд ҳақидаги таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди. Шаҳар уни нафақат қадимий масжидлари ва дунёга машҳур тарихий ёдгорликлари, балки ўзининг шинамлиги, маҳаллаларнинг озодалиги ҳамда аҳолисининг самимийлиги билан ҳайратга солди.

Туризм элчиси барча меъморий дурдоналари ўзларинг кўп асрлик ёшига қарамасдан яхши ҳолатда сақланиб турганига эътибор қаратди.

Актёр баҳор ойида Бухорога ташриф буюришни режалаштириб қўйган.

Ўзбекча қўшиқ ва самимий ёндашув

Россиялик туристларни актёр қандай қилиб жалб қилишга бел боғлагани тўғрисидаги саволга Юрий Стоянов камтарлик билан бунинг учун ўз маҳорати, машҳурлиги ҳамда ижодий ишлари ишга солиши қайд этди. Одамлар ажойиб ва ҳар жиҳатдан яқин бўлган Ўзбекистон каби мамлакат тўғрисида маълумот беришни мақсад қилиб қўйган.

Қолаверса, яқин кунларда Стоянов республикага, ўзининг айтишига қараганда, “Ўзбекча қўшиқ” қўшиғига клип суратга олиш учун келишни мўлжалламоқда.

“Бу замонавий ва этник мусиқий оҳанг уйғунлашган жуда таъсирли ва чиройли мусиқа асари. Мен бу қўшиққа клип суратга олмоқчиман, шундай экан мамлакатга яна келаман”, – дея сўзларига якун ясади актёр.

Унинг фаолиятида қўшма ижодий лойиҳалар бўлган. Бир йил илгари Стоянов таниқли ўзбек режиссёри Рустам Саъдиевнинг “Меросхўр” фильмида суратга тушиб, ҳамкасбларнини профессионаллик ва маҳорат учун мақтаган эди.

Асосий мавзулар