14:19 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Race Across the World

"Дунё бўйлаб пойга": Британиянинг оммабоп шоуси эпизодлари Ўзбекистонда суратга олинади

Туризм
Ҳавола олиш
290 0 0

"Дунё бўйлаб пойга" (Race Across the World) реалити-шоусининг эпизодлари Ўзбекистонда тасвирга олинади. Шоу 2020 йилнинг бошида экранларга чиқиши мўлжалланмоқда

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда Буюк Британияда донғи таралган "BBC Two" телеканали орқали намойиш этилган "Дунё бўйлаб пойга" (Race Across the World) реалити-шоусининг эпизодларини тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Тасвирга олиш ишлари блогер ва журналист Никита Макаренко томонидан ташкиллаштирилган.

"Дунё бўйлаб пойга" - янги саргузашт форматидаги шоу бўлиб, у нафақат саёҳатларга, балки турли мамлакатлар маданиятига ҳам бағишланади. Лойиҳа 8 қисмдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 40 дақиқадан иборат. Бир неча жамоа самолётдан фойдаланмаган ҳолда, Даниядан Сингапурга уюштирилган пойгада мукофот учун кураш олиб боради. Белгиланган маррага биринчи бўлиб етиб борган жамоа ғолиб ҳисобланади.

Шоу иштирокчилари Копенгаген-Сингапур рейси авиачиптаси нархига тенг миқдордаги пулга эга бўлишади. Шу билан бирга, улар бутун дунё бўйлаб исталган усулда саёҳат қилишлари мумкин: пиёда, автомобилда, велосипедда, қайиқда, автобусда, паромда, мотоциклда, отда, туяда.

Реалити-шоуда барча қарорлар мустақил равишда қабул қилинади. Улар шунингдек мобил телефонларга ҳам эга эмас, Интернет ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.

Ўзбекистондаги эпизод сёмкалари бир ҳафта давом этади. Жамоалар ўз саёҳатларини Копенгагендан бошлагани боис ҳар бирининг Ўзбекистонга етиб келиш вақти турлича бўлади.

"Ўтган шоуда намойиш қилинган Ўзбекистон Буюк Британияда мисли кўрилмаган қизиқишга сабаб бўлди. Мамлакат ҳақида Твиттерда оммавий равишда ёза бошлашди, аксарият бу ерга келиш истагини билдирган", - дейди Макаренко.

​Лойиҳада 60 нафарга яқин киши банд. Тасвирга олиш гуруҳини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси қўллаб-қувватламоқда.

Бундан ташқари, жойларда барча давлат органлари тасвирга олиш ишларида зарур ёрдамни кўрсатишмоқда. Шоунинг экранларга чиқиши 2020 йилнинг бошига мўлжалланган бўлиб, у Даниянинг ТВ2 телеканалида намойиш қилинади.

Асосий мавзулар