14:29 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Ўзбекистон халқаро танловда икки номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Туризм
Ҳавола олиш
152 0 0

Бу йил танловга Хитой, Россия, Абхазия, Арманистон, Болгария, Беларусь, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 700 дан зиёд материал келиб тушган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россиянинг Оренбург шаҳридаги “Divo Eurasia” фото, видео ва анимация III Халқаро туристик фестивалида Ўзбекистон икки номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди.

“Маданий-тарихий масканлар” номинацияда Ўзбекистоннинг “Қўқон – ҳунармандлар хазинаси” лойиҳаси биринчи ўринга муносиб кўрилган бўлса, “Туристик йўналишлар. Шаҳарлар” номинациясида эса “Бухорога хуш келибсиз!” лойиҳаси иккинчи ўринни эгаллади”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарида.

Таъкидланишича, бу йил танловга Хитой, Россия, Абхазия, Арманистон, Болгария, Беларусь, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 700 дан зиёд материал келиб тушган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Осиёнинг энг бой тарихий меросга эга мамлакати деб топилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар