14:05 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Тошкент ва Маскат ўртасида тўғридан-тўғри парвоз йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Нина Зотина
Туризм
Ҳавола олиш
144 0 0

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Уммон Султонлигининг элчиси билан икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкент ва Маскат ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш масаласи борасида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ва Уммон Султонлигининг элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ўзаро мулоқот давомида икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилган.

Элчи мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, Тошкентдаги ижобий ўзгаришларни алоҳида эътироф этган. Шунингдек, айни пайтда баъзи сабабларга кўра ўзаро ҳамкорлик бўйича имкониятлар тўла ишга солинмаганлигини таъкидлаган.

Уммон Султонлигидан келувчи туристлар учун ҳам визасиз тартибини жорий этиш масаласи борасида тегишли ташкилотлар билан иш олиб борилаётганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Шунингдек, учрашувда ўзаро ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Асосий мавзулар