14:09 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Самарқандда “Туризм ва таълим” халқаро конференцияси бошланди

Госкомтуризм
Туризм
Ҳавола олиш
28 0 0

Самарқандда 10дан ортиқ мамлакатлардан келган экспертлар Ўзбекистонда туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича маслаҳатлашадилар.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Самарқандда  “Туризм ва таълим: уларнинг ўзаро таъсир ва ривожланиш йўллари” мавзуcида халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Илмий – амалий конференциянинг асосий мақсади, халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистонда туризм соҳасида малакали кадрлар етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдир, - дейилган хабарда.

Тадбирда Сингапур, Мўғулистон, Босния ва Герцеговина, Покистон, Португалия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони, Кувайт, Польша, Қирғизистондан ташриф буюрган туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги илғор мутахассис ва олимлар, шунингдек маҳаллий туристик индустрия ҳамда етакчи ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.  

Анжуман Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш  институти ҳамда “Ипак йўли” туризм халқаро университети ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Хабарда айтилишига кўра, сўнгги  йилларда туризм жаҳон иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири бўлиб қолмоқда. Хусусан Жаҳон ЯИМининг 10,5 %, савдо хизматларининг 30 %и ва инвестицияларнинг 7% айнан шу соҳага тўғри келади.

Асосий мавзулар