14:08 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Торжественные мероприятии по случаю праздника Навруз в Ташкенте

Ўзбекистон нуфузли мукофотни қўлга киритди

Пресс-служба президента Узбекистана
Туризм
Ҳавола олиш
434 0 0

Мазкур мукофотни қўлга киритиш халқаро туризм оламида жуда катта нуфузга эга. Онлайн овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон 40 фоиз овоз тўплаган.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Ўзбекистон “National Geographic Traveler” журналининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.

Онлайн овоз бериш якунларига кўра, танловнинг “Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон 40 фоиз овоз тўплаган. Шунингдек, ушбу номинацияда ғолиблик учун Арманистон, Уммон, Тайвань ҳамда Руминия давлатлари кураш олиб борган.

Мукофотни топшириш маросими Москвада ўтказилди. Мукофот тантанали равишда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовга топширилди.

Узбекистан получил премию National Geographic Traveler Awards 2019
Ўзбекистон “National Geographic Traveler” журналининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили худди шу танловда Ўзбекистон “Гастрономик туризм” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Divo Eurasia” фото, видео ва анимация III Халқаро туристик фестивалида Ўзбекистон икки номинация бўйича ғолибликни қўлга киритгани хабар қилганган эди.

Мавзу бўйича

Ўзбекистон Осиёнинг энг бой тарихий меросга эга мамлакати деб топилди
Ўзбекистон нуфузли мукофотни қўлга киритиши учун овоз бериш мумкин
TopGear ва National Geographic Ўзбекистонни янада машҳур қилишга ёрдам беради
Теглар:
мукофот, National Geographic Traveler, туризм, Ўзбекистон

Асосий мавзулар