07:01 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Туризм
Ҳавола олиш
121 0 0

Ўзбекистонда 2020 йил 1 июлдан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни виза (визасиз) режим муддатида рўйхатдан ўтиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистонга кириб келаётган хорижликлар учун рўйхатдан ўтиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

“Туризм соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган. Қонун лойиҳаси Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни виза (визасиз) режим муддатида, лекин ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатга рўйхатдан ўтказиш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси 24 декабрга қадар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилгани хабар қилинган эди.

Мавзу бўйича

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароларининг бўлиш муддати узайтирилиши мумкин
Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
Теглар:
рўйхатдан ўтиш, чет эл фуқаролари

Асосий мавзулар