Туризм бўйича Ўзбекистон ташаббусини БМТ қўллаб-қувватлади

Oбуна бўлиш
Марказий Осиё ҳудудида туризмни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ташаббуси БМТ кенгаши аъзолари томонидан тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган, Марказий Осиёда туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа БМТда қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Туризм қўмитаси.

“БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг Иккинчи қўмитасида Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, лойиҳани ишлаб чиқишда 53 давлат иштирок этган. Лойиҳа 193 давлат томонидан бир овоздан (консенсус) тасдиқланган. Марказий Осиё мамлакатлари номидан ҳужжатларни Ўзбекистон делегацияси тақдим этган. Резолюция лойиҳаси Бош Ассамблеянинг 2019 йил декабрь ойида бўладиган пленар йиғилишида расман тасдиқланади.

Янгиликлар лентаси
0