Туризм қўмитаси 5 кунлик ўқиш ҳафтаси жорий этишни таклиф қилди

© УзАТуристы в Узбекистане
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дам олиш кунлари ички туризмни ривожлантириш мақсадида Туризм қўмитаси барча ўқув муассасаларида 5 кунлик ўқув ҳафтаси жорий этишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси Республикада ички туризмни ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилди.

Биринчидан, Ўзбекистонда барча ўқув муассасаларида 5 кунлик ўқув ҳафтаси жорий этиш. Туризм қўмитаси фикрига кўра бу ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига дам олиш кунлари кўпроқ саёҳат қилиш имконини беради.

Иккинчидан, қишги мавсумда туризм ҳажмини ошириш мақсадида, Ёзги таътилни қисқартирган ҳолда, қишги таътил кунларини узайтириш таклиф қилинди. Қўмита фикрига кўра бу қишги, туризм мавсуми суст бўлган вақтда, туристлар оқимини оширишга хизмат қилади.

Учинчидан, Туризм қўмитаси турли қизиқарли тадбирлар ташкил қилиш орқали Республикага ташриф буюраётган ёш туристлар сонини оширишни ре жалаштирган. Қўмита хусусан 2020 йилда 2,2 млн ёш туристларни жалб қилмоқчи бўлса, 2025 йилга келиб ана шундай сайёҳлар сони 4 миллион кишига етказишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0