Тошкентда барча музей, театр ва кафелар 24 соат ишлашга ўтиши мумкин

© AFP 2023 / Yoshikazu TsunoЛюди на дискотеке в бальном зале отеля Takanawa Prince в Токио
Люди на дискотеке в бальном зале отеля Takanawa Prince в Токио - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туризм қўмитаси Тошкент шаҳрини Марказий Осиёнинг ёш туристлар учун энг яхши шаҳрига айлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.  

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Келгуси йилдан Тошкент шаҳрида жойлашган кафе, ресторан, музей, кинотеатр ва боғлар 24 соат ишлаш тартибига ўтиши мумкин. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан тақдим этилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Лойиҳада айтилишига кўра, Тошкент шаҳрини ёш туристлар ташриф буюрадиган Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳрига айлантириш  реажалаштирилган.  

“Тошкент шаҳрини ёш туристлар ташриф буюрадиган Марказий Осиёдаги асосий шаҳарга айлантириш (музей, театр, кино, истроҳат боғлари, ресторан ва кафелар ҳамда шу каби бошқа кўнгилочар масканларни 24 соатлик иш тизимига ўтказиш, янги кўнгилочар масканлар ва оммавий тадбирларни ташкил этиш) мақсадида “Тошкент-ёшлар шаҳри” дастурини ишлаб чиқиш”, - таклифи билдирилган.  

Ушбу дастур 2020 йилнинг 2-чорагига қадар ишлаб чиқарилиши ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонунда шунингдек, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида, барча ўқув муассасаларида 5 кунлий ўқиш тартибини жорий этиш, ёзги таътилларни қисқартириб қишги таътилни узайтириш таклифи билдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0