“Амирсой” тоғ-чанғи курорти қачон очилиши маълум бўлди

© Sputnik / Роман Денисов / Медиабанкка ўтишНа трассе слалома
На трассе слалома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Амирсой” тоғ-чанғи курорти Ўзбекистондаги биринчи замонавий тоғ-чанғи курортдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Жорий йилнинг 21 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Амирсой” замонавий тоғ-чанғи курорти очилади. Бу ҳақда курорт очилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йилнинг IV чорагида, иккинчи босқичи эса 2022 йилнинг III чорагида якунланиши режалаштирилган

“Амирсой” тоғ-чанғи курорти 892 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 580 ўринга мўлжалланган. Лойиҳа бўйича 300 янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Альпинисты в горах - Sputnik Ўзбекистон
“Амирсой” тоғ-чанғи курортининг очилиш маросими кейинги йилга қолдирилди

Қишки дам олиш маскани умумий ҳисобда узунлиги 3 км. дан ортиқ 2 та осма дор йўли ва жами 10 км. бўлган турли мураккабликдаги 8 та тоғ-чанғи трассаларига эга. Бундан ташқари, тоғ-чанғи курортида қиш мавсуми учун умумий узунлиги 21,93 км. бўлган дор йўли мавжуд бўлиб, унинг ўтказувчанлик қобилияти соатига 2400 кишини ташкил қилади.

Аргентина, Испания ва Дания мутахассислари назорати остида турли мураккабликдаги 15 км. узунликдан иборат тоғ-чанғи йўллари қурилди. Уларнинг 4 таси курортнинг энг юқори нуқтасидан бошланади, энг узун трасса эса 3550 метрни ташкил қилади.

Қайд этилишича, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти  Ўзбекистонда қурилаётдаги энг йирик ва кутилган туристик объектлардан бири. Лойиҳа мамлакатдаги биринчи замонавий тоғ-чанғи курорти бўлиб, унда мижозларга қулай, хавфсиз ва сифатли, жаҳон талаблари даражасида хизмат кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти 2018 йил декабрида очилиши керак эди. Бироқ электр энергиясини етказиб бериш ва автомобиль йўллари қурилишидаги муаммолар туфайли очилиш маросими ортга сурилган эди.

Янгиликлар лентаси
0