Ўзбекистонга визасиз режим бўйича ташриф буюрган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинди

© ГоскомтуризмВ Узбекистане встретили первого гражданина Китая, прибывшего по безвизовому режиму
В Узбекистане встретили первого гражданина Китая, прибывшего по безвизовому режиму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой, шу жумладан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланган.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Илк маротаба Хитой фуқароси Ўзбекистонга визасиз режим бўйича ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Пассажиры выходят с самолета в международном аэропорту в селе Тамчи, Иссык-Кульской области - Sputnik Ўзбекистон
БАА резиденти мақомини олган хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киради

Қайд этилишича, 2 январь куни Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейс орқали Ўзбекистонда визасиз режим бўйича ташриф буюрган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинган.

Хитойлик меҳмон —  Ли Жи Линнинг Ўзбекистонга мамлакатни яқиндан ўрганиш ва инвестиция киритиш учун ташриф буюрганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой, шу жумладан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0