Ўзбекистон “энг кучли паспортлар” рўйхатида нечанчи ўринда?

Oбуна бўлиш
Мутахассислари дунё мамлакатлари паспортлари таҳлил қилиб, Henley Passport Index йиллик рейтингини тузишди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Henley & Partners компанияси мутахассислари дунё мамлакатлари паспортлари - Henley Passport Index йиллик рейтингини тузди.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Янги ҳаёт: 28 йил СССР паспорти билан яшаган отахонга биометрик паспорт берилди

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатга умуман визасиз ёки тўғри кириш жойида виза олиш ҳуқуқига эга бўлган паспортларни - "кучли" паспортлар деб аташади. Рўйхатда 199 та давлат қайд этилган.

Ўзбекистон янги рейтингда 85-чи ўринда кўрсатилган. Ўзбекистон фуқаролари олдиндан виза олмасдан 57 та давлатларга кириши мумкин.

Таъкидлаб ўтиш керакки, рўйхатда Марказий Осиё давлатлари ўрта позицияларни эгалашди. Қозоғистон 67-чи  ўринда (визасиз 76 та давлатга кириши мумкин), Қирғизистон 80-чи  ўринда (63 та давлат), Тожикистон 84-чи ўринда (58 та давлат), Туркманистон 90-чи ўринда (52 та давлат).

Япония фуқаролари дунёда энг “кучли” паспорт эгалари  деб топилди. Японияликлар визасиз 191 та давлат ва ҳудудларга кириши мумкин. Иккинчи ўринда – Сингапур. Учинчи – Германия ва Жанубий Корея (189 та давлат ва ҳудуд).

Улар ортидан Финляндия ва Италия (188 та давлат), Дания, Люксембург ва Испания (187 та давлат).

Умумий рўйхатда сўнгги йил давомида АҚШ ва Буюк Британия паспорти сезиларли даражада тушиб кетди – олтинчидан саккизинчи ўрин: ҳозирги кунда АҚШ ва Британия паспорти билан визасиз 184 та давлатга ташриф буюриш мумкин.

Афғонистон эса рўйхатда охирги ўринда эгаллади – афғонистонликлар фақат 26 та давлат ва ҳудудга визасиз келиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0