Ўзбекистонга сайёҳлар ташрифи ортиб бормоқда

© УзАТуристы в Узбекистане
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 748 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил қилган.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўзбекистонга 2018-йилда қанча сайёҳ ташриф буюрди? Ташрифлар кўрсаткичи 2019 йилда қанчага ўсди? Бу ҳақда 10  январ куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Вид на поселок Солнце находящийся недалеко от Паркента - Sputnik Ўзбекистон
Паркентда “Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади

Қайд этилишича, 2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 748 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил қилган.

Сайёҳларнинг аксарият 51,3 фоизини 31-55 ёшдаги кишилар (2018 йилда 52,1 фоиз), 20,2 фоизини 55 ёш ва ундан катталар (2018 йилда 19,4 фоиз), 19,5 фоизини 19-30 ёшдаги (2018 йилда 20,4 фоиз) ва 9,1 фоизини 0-18 ёшли (2018 йилда 8,1 фоиз) меҳмонлар ташкил этган.

Мамлакатга энг  кўп сайёҳ Марказий Осиё минтақасидан ташриф буюрган.  Уларнинг сони 2019 йилда 5 764 500 кишига етган.

Шунингдек, МДҲ мамлакатларидан келганлар сони 495 600 киши, узоқ хорижий мамлакатлардан ташриф буюрганлар эса 488 400 минг кишига етган.

Улар орасида қариндош-уруғ ва дўстларини кўришга келганлар сони 81,8 фоиздан иборат бўлган, дам олиш учун келганлар эса 15,5 фоизни ташкил этган.

Жумладан даволаниш, харидлар, бизнес учрашувлари, таълим олиш ва бошқа шу каби сабаблар билан ташриф буюрган хорижликлар сони 2,7 фоизни ташкил этган.

Сайёҳлар асосан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби давлатлардан ташриф буюрганлиги айтилди.

Янгиликлар лентаси
0