08:41 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Туризм
Ҳавола олиш
9610

Ўзбекистонда ўтган йилда меҳмонхоналар сони 1188 тага етган ва уларнинг банд бўлиш кўрсатгичи аксарият вилоятларда 50%дан юқори бўлган.  

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўтган йилда Ўзбекистонда туристик хизматлар экспорти 26%га ошиб 1 313 032 АҚШ долларига етди, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

“2019 йил охирига қадар туристик хизматлар экспорти кўрсаткичи 1 313 032 АҚШ долларига етган. Бу 2018 йилга (1 041 089$) нисбатан 26,1 %га ўсган”, - дейилган хабарда. АҚШ долларига етганлиги қайд этилган.

Шунингдек, сайёҳларнинг жойлашув нуқталари сони жами 1188 тага етган.  Шундан 833 таси – меҳмонхоналар, 214 таси – хостеллар ва 141 таси бошқа объектларни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда аксария вилоятларда меҳмонхоналарнинг банд бўлиш кўрсатгичи 50 %дан юқори бўлган.

Қорақалпоғистон Республикасида – 62,6 %, Андижон вилояти – 65,0 %, Бухоро вилояти – 96,6 %, Жиззах вилояти – 52,5 %, Қашқадарё вилояти – 61,0 %, Навоий вилояти – 74,3 %, Наманган вилояти – 40,6 %, Самарқанд вилояти – 82,3 %, Сирдарё вилояти – 64,4 %, Сурхондарё вилояти – 68,8 %, Тошкент вилояти – 76,1 %, Фарғона вилояти – 42,7 %, Хоразм вилояти – 81,5 %, Тошкент шаҳри – 85,7 %.

Асосий мавзулар