Ўзбекистон 2023 йилга бориб хорижий ёш сайёҳлар сонини 3,3 миллионга етказмоқчи

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Ўзбекистон ёшларни ички туризмга жалб қилишда улкан салоҳиятга эга. Бугунга келиб мамлакатда жами 10 915 кўнгилочар маскан ва туристик объект фаолият кўрсатмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилга бориб хорижий ёш сайёҳлар сонини 3,3 миллионга етказмоқчи. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққуловнинг Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида Ўзбекистон ёшлари билан мулоқотида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2019 йил мобайнида хориждаги 4000 дан ортиқ ёшлар тарғиботга жалб этилган. Улар билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, 60 000 дан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилган.

Площадь Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Туризм соҳасига 1,1 миллиард долларлик инвестиция киритилди

Таъкидланишича, Ўзбекистон ёшларни ички туризмга жалб қилишда улкан салоҳиятга эга. Бугунга келиб мамлакатда жами 10 915 кўнгилочар маскан ва туристик объект фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилда республика миқёсида 122 та тадбир ўтказилиши ва уларда асосан ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида Жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ўткир Саидов йиғилганларнинг эътиборини Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясига қаратди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Ёшлар туризмини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган ва шу асосда ишланган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2020-2025 йилларда мамлакатда ёшлар туризмини ривожлантиришга оид мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган.

“Жумладан, хорижий ёш сайёҳлар сонини 1,3 миллиондан 2020 йилда 2,2 миллионга, 2023 йилга 3,3 миллионга, ички туризм бўйича ёш сайёҳлар ташрифи сонини 8,1 миллиондан 2020 йилда 10 миллионга, 2023 йилда эса 13,6 миллионга етказиш, 2020 йилда - 20 та, 2023 йилда 60 та халқаро даражадаги тадбир ўтказиш режалаштирилган”, - дейилади хабар. 

Учрашувда ёшларнинг туризмга доир янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, соҳада кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга оид маълумотлар тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0