11:04 07 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Туризм
Ҳавола олиш
291 0 0

Туризмни ривожлантириш қўмитаси тадбири Қорақалпоғистон маданий-тарихий объектларини қайта тиклаш ва барчага намойиш этишга йўналтирилган. 

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Қорақалпоғистонда “Элликқалъа — туризм ўчоғи” номли халқаро анжумани ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилмоқда. 

Анжуман Қорақалпоғистоннинг маданий-тарихий объектларини асраш, уларни реконструкция қилиш, қайта тиклаш ва кўп асрга эга тарихни барчага, жумладан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларга намойиш этишга йўналтирилган. 

Тадбир доирасида ҳудуднинг маданий-тарихий обидалари намойиш этилиб, уларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

Қайд этилишича, халқаро илмий, иқтисодий ва маданий-таълим анжумани жорий йилнинг 22 январь куни, Қорақалпоғистон Республикасининг “Элликқалъа” туманида ўтказилади.

 

Асосий мавзулар