Саҳродаги ислоҳотлар: Элликқалъа туризм марказига айланишга ҳозирлик кўрмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваЭллик-кала, Каракалпакстан
Эллик-кала, Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон саҳроси туристларни нима билан ҳайратга сола олади? Бу ҳақда мухбиримиз мақоласида ўқинг.

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида туризм фаол ривожлантирилмоқда. Яқин йилларгача бу ҳудудга туристлар оқими кўрсаткичи паст эди. Аммо инфратузилма яхшиланиб, чет эллик ҳамда республикадан келадиган меҳмонларга хизмат кўрсатувчи 2та меҳмонхона, Ақчакўл бўйича туристик хизматлар кўрсатиш мажмуаси ташкил этилгач, вазият ҳам ўзгара бошлади.

Хорижий туристлар асосан Тупроққалъа, Аёзқалъа, Катта Гулдурсун қалъа сингари тарихий обидаларга ташриф уюштирадилар. - Sputnik Ўзбекистон
Бокира гўзаллик: Қорақалпоғистон саҳросидан мафтункор суратлар

Туристлар борадиган жойлар - бу мудофаа аҳамиятига эга бўлган тарихий ва меъморий ёдгорликлардир.

Хусусан, 2019 йил давомида бу тарихий объектларни кўриш учун қадамранжида қилган сайёҳлар ҳажми 50 мингдан ошган. Улар асосан, Тупроққалъа, Аёзқалъа, Катта Гулдурсунқалъа тарихий обидаларига ташриф уюштирганлар.

Айнан мана шу тарихий объектлар - қалъалар - Элликқалъанинг асосий туристик йўналишларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Sputnik Ўзбекистон мухбири шу кунларда Қорақалпоғистонда иштирок этган "Элликқалъа – туризм маркази" халқаро илмий-иқтисодий, маданий-маърифий конференция Элликқалъа туристик салоҳияти намойиш этилди.

Қорақалпоғистон саҳроси туристларни нимаси билан ўзига ром айлаши мумкинлиги ҳақида мухбиримиз мақоласида ўқинг.

Ўзгаришлар даври

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг туризмни жадал ривожлантириш тўғрисидаги Фармони эълон қилинган кундан бошлаб, Қорақалпоғистоннинг ушбу ҳудудида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширила бошлади. 2016 йилдан буён Элликқалъа туманига 7 миллион 820 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестициялар жалб қилинган.

Бу маблағлар туфайли кўплаб корхоналар (гидропоника корхонаси, туристик комплекс, чорвачилик фермер хўжалиги, момиқ сочиқлар ишлаб чиқарувчи корхона ва кўплаб бошқа ишлаб-чиқаришлар) барпо этилди ва бизнесни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПряжа и шелкопряд, Каракалпакстан, Элликкала
Саҳродаги ислоҳотлар: Элликқалъа туризм марказига айланишга ҳозирлик кўрмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Пряжа и шелкопряд, Каракалпакстан, Элликкала

Хусусан, Элликқалъада ягона кластер ҳисобланган пахта тозалаш корхонаси, ип-калава ва жинси мато ишлаб чиқарувчи қиймати 72,5 миллиард 235 миллион сўм бўлган корхона шулар жумласидан.

Яшириниб ётган гўзаллик

Туризм соҳасига кўрсатилаётган катта эътиборга қарамай, бугун Элликқалъа ўз туристик салоҳиятини борлигича намоён эта олган, деб ҳисоблаб бўлмайди. Қоқ чўлнинг ўртасида марвариддек товланиб турган Ақчакўл юзлаб туристларнинг ҳайратини келтириб, кўзини қувонтирсада, аммо пляж туризми ҳали йўлга қўйилмаган.

© Sputnik / Дильшода РахматоваАкчакуль, Каракалпакстан
Саҳродаги ислоҳотлар: Элликқалъа туризм марказига айланишга ҳозирлик кўрмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Акчакуль, Каракалпакстан

 

2020 йил давомида кўл соҳилида инвестиция дастури доирасида қиймати 2 миллион АҚШ долларлик замонавий туристик хизматлар кўрсатиш лойиҳаси, чўмилиш пляжи, амфитеатр, тематик парк, ёшлар дам олиш маскани ҳамда меҳмонхона ташкил этиш режалаштирилган.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари туристлар қизиқишига сабаб бўлаётган тарихий объектлар бўйича изланишларни йўлга қўймоқчи. Хусусан, "Ҳамкор стимул сервис" инновацион лойиҳалар илмий-тадқиқот маркази раҳбари, профессор Шоҳида Султонованинг айтишича, ўтган 2019 йилнинг сентябрида Элликқалъа ҳудудидаги қалъалар қайтадан рўйхатга олинган.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга келганда, албатта бориладиган 10та жой

"Бугунги кунда кўп қалъаларимиз сақланиб қолмаган, нураб кетган, ачинарли бир ҳолатларда қолган. Лекин рўйхатга олганларимиз - 50 та қалъа - бу бугунги кунда халқаро туризм маршрутига киритишга лойиқ бўлган қалъалардир. Археологик ёдгорликларнинг аҳамиятини ҳамда ҳолатини сақлаган ҳолда уларни реставрация ва консервация қилиш ишларини амалга оширмоқчимиз. Қолаверса, ҳудуднинг туристик салоҳияти ҳали тўлиқ намоён бўлмаган. Кўп жойда унутилиб кетган миллий ҳунармандчилик анъаналари, урф-одатлар айнан шу ерда - Қорақалпоғистонда сақланиб қолган. Мана шуларни биз бутун дунёга кўрсатишни истаймиз", - дейди у.

Дарвоқе, тадбирда иштирок этган хитойлик инвестор Роберт Ли Ақчакўлга инвестиция киритишга қизиқиб қолди. Элликқалъадаги туристик объектларга экскурсия вақтида кўлни томоша қилган  инвестор: "Агар, Қорақалпоғистонда шундай бир кўл бор, дейишса, ҳеч қачон ишонмаган бўлардим! Иссиқ-кўлга боришга не ҳожат, шундай бойлик турганда", - деди ҳайратини яширолмай.

Инфратузилма

Туман инфратузилмаси ҳақида гапирадиган бўлсак, у ўта қулай, дейиш мумкин. Халқаро А380 магистрал Буюк Ипак Йўли Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтган. Урганч халқаро аэропорти ҳам бу ҳудуддан тахминан 50 километр масофада жойлашгани туристлар учун қулай шароитлар яратади.

Уфқни кўришга ошиқ сайёҳлар

"Ҳамкор стимул сервис" инновацион лойиҳалар илмий-тадқиқот маркази раҳбари Шоҳида Султонова дунёнинг турли бурчакларидан келадиган сайёҳлар Ўзбекистонда катта даромад келтирадиган манбалар кўп эканлигини эътироф этишларини айтади.

© Sputnik / Дилбар КаримбердиеваЮрты, Каракалпакстан
Саҳродаги ислоҳотлар: Элликқалъа туризм марказига айланишга ҳозирлик кўрмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Юрты, Каракалпакстан

"Туристлардан кўпинча Элликқалъада жудаям кўп қалъалар бор экан, нима сабабдан бу ерда туризм базасини яратмагансиз? Жуда бой тарихга эгасизлар, қанча олис бўлмасин, биз ўзга табиат, атроф-муҳитнинг ранг-баранглиги, айниқса, қуёш чиқиши ва ботишини, ой ва юлдузларни саҳрода туриб томоша қилишни истаймиз. Европа давлатларида замонавий биноларнинг ичида қамалиб қолганмиз, лекин сизларнинг давлатингизга келиб, худди эртакка кириб қолгандек бўламиз, дейишади", - дейди Султонова.

Дарҳақиқат, Элликқалъа Ер юзидаги энг ғаройиб ва гўзал ҳудудлардан бири. Ҳали инсон қўли тегмаган - бокира гўзалликни шу ерда томоша қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0