Ўзбекистонда олтин ёмбиларини сотиш аппаратлари ўрнатилиши мумкин

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОткрытие линии по производству банковских слитков на Екатеринбургском заводе
Открытие линии по производству банковских слитков на Екатеринбургском заводе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автоматларда 1,3 ва 5 грамм миқдорида бўлган олтин ва кумуш ёмбиларни сотиб олиш мумкин. 2020 йил 1 июлгача республикада камида 10 та савдо аппаратлари пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Шу ёзда Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбиларини савдо вендинг автоматлари пайдо бўлиши мумкин.

Одатда бундай автоматлар диққатга сазовор жойлар ёнида ўрнатилади.

Ўзбекистон ҳукумати туристик объектлар яқинида бундай савдо аппаратларини ўрнатиш кўзда тутмоқда.

Автоматларда сайёҳлар 1,3 ва 5 грамм миқдорида бўлган олтин ва кумуш ёмбиларни сотиб олиши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

Бу Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган Ўзбекистонда туризм хизматларини диверсификация қилиш чора-тадбирларига доир ҳукумат қарори лойиҳасида қайд этилган.

Таъкидланишича, камида 10 та автомат ўрнатиш режалаштирилган:

2020 йил 1 июлгача – Тошкент, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида;

2021 йил 1 январгача  - республиканинг бошқа ҳудудларида.

Янгиликлар лентаси
0