19:32 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Туризм
Ҳавола олиш
346 0 0

Бирлашган араб амирлиги Ittihad International Investment LLC компанияси “Чорсу” меҳмонхонасини 16,9 миллиард сўмга сотиб олди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Бирлашган араб амирлиги Ittihad International Investment LLC хусусий сармоя компанияси “Чорсу” меҳмонхонасини 16,9 миллиард сўмга сотиб олди.

Аукцион савдолари 10 соат давом этди.

“Харидор икки йил ичида камида 25 миллион киритиши ва 150 янги иш ўринларини ташкил қилиши зарур. Меҳмонхона камида 3 юлдузли бўлиши керак”, - дейилган хабарда.

Янги харидор 10 йил давомида асосий иш фаолиятини (меҳмонхона хизмати) амалга ошириши шарт.

Эслатиб ўтамиз, “Чорсу” меҳмонхонаси 2019 йил сентябрда савдога қўйилганди. 

Узоқ вақт давомида ишбилармон Ахмет Демир ўзининг инвестицион мажбуриятларини бажармади.

2 июлда Тошкент туманлараро иқтисодий суди меҳмонхона сотиб олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қилганди.

Demir Group компанияси меҳмонхонасини нол қийматда сотиб олганди. Шартнома бўйича объектга киритилиши лозим бўлган инвестициялар миқдор 33 миллион доллар бўлган.

Асосий мавзулар