Туризм сектори пандемиядан сўнг қачон тикланади - эксперт фикри

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЖанры
Жанры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эксперт фикрича, туристик оқимлар "шунчаки синади" ва ушбу вазиятда  уларни бошқа йўналишларга тақсимлаб бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Коронавирус пандемияси туризм секторини бутунлай ўзгартириб юборади: одамлар ўрта муддатли истиқболда чет элга оммавий сафарларга чиқмайдилар, буни ўрнига ички туризмни танлайдилар. РИА Новости агентлигига берган интервьюсида туризм соҳасидаги эксперт Фернандо Гальярдо худди шундай фикрларни билдирди.

Мавзолей Имам аль-Бухари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “Зиёрат туризми ҳафталиги” кечиктирилди

"Сайёҳлик фаолияти ҳозирда фалаж аҳволга келди, Европа, Хитой ва Лотин Америкасида чегаралар ёпилди. Бу жуда катта миқдордаги ҳеч қаерга бормаётган ва яқин истиқболда ҳеч қаерга бориши кутилмаётган одамлар оқимидир", - дейди эксперт.

Унинг фикрича, туристик оқимлар "шунчаки қулайди" ва бу вазиятда уларни бошқа йўналишларга тақсимлаб бўлмайди. "Бундай вазиятда ҳеч бир мамлакат наф кўрмайди, чунки сайёҳлар ҳеч қаерга саёҳат қилмаяптилар. Бу яқин истиқболда. Узоқ муддатли истиқболда эса иқтисодий фалажлик бутун дунёга таъсир қилади. Иқтисодий коллапс туризмни тиклашга одатдагидан узоқроқ вақт талаб этилишини англатади", - дея башорат қилмоқда у.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ушбу вазиятдан биринчи бўлиб Хитой чиқа бошлайди, лекин "хитойликлар Европа ва АҚШга ёки бошқа турдаги юқумли касалликлар эпидемияси мавжуд ва жуда ёмон санитар тизими мавжуд бўлган Африкага ёки Лотин Америкасига бормайди". "Бу ички туризм бўлади", - дейди Гальярдо.

Ушбу тенденция аста-секин инқирозли вазиятдан чиқишни бошлайдиган бошқа мамлакатларда ҳам сақланиб қолади: чет элга саёҳат қиладиганлар бутун дунёда жуда кам бўлади.

Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ички саёҳатлар вақтинча тўхтатилади

Эксперт ҳисоб-китобига кўра, Европадаги оғир вазият май ойининг ўрталарига қадар давом этади, аммо "бу шундан кейин одамлар дарҳол саёҳат қилишни бошлаб юборади", дегани эмас. "Бу шуни англатадики, одамлар ўша пайтдан бошлаб ишлашни бошлайдилар. Эндиликда, масалан Испанияда, кўплаб компаниялар ўз фаолиятини тўхтатиб, одамларни ишдан бўшатмасдан уларни таътилга юбормоқдалар. Бундан ташқари, апрел ойида солиқ ҳисоботлари даври бошланади, одамлар эса солиқ тўлай олмайди, чунки улар маош олмайдилар. Бу иқтисодий инқироз туристик фаолликни ҳам нормал ҳолатга қайтишига тўсқинлик қилади", - дея тушунтирди Гальярдо.

Унинг фикрича, ёзга келиб Европадаги вазият аста-секин тинчлана бошлайди, иқтисодий фаолият бошланади. "Сайёҳлик соҳаси таҳминан июл ойидан жонлана бошлайди, аммо бу ички туризм бўлади", - дейди у.

Испанияда туризм соҳаси таназзулга юз тутади, деб тахмин қилмоқда у. Биринчи бўлиб бизнес туризми тиклана бошлайди. "Аммо у қанча миқдорда бўлади? Ўтган йилги 83 миллионга нисбатан 10-20 миллион чет эллик сайёҳми?" - дея савол бермоқда эксперт.

"Бу йилги туризм соҳаси йўқотилди. Кўплаб компаниялар йўқ бўлиб кетади, одатлар ўзгаради. Инқироздан чиқиш кўпчилик ўйлаганидек қувончли кечмайди. Ҳа, саёҳатлар қувончли, албатта, аммо бошқа одамлар билан алоқа - қувончли бўлмайди – бунга вақт талаб этилади", - дейди Гальярдо.

Шавкат Мирзиёев провел видео-селекторное собрание - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус туфайли энг катта зарар кўраётган соҳалар айтилди

Бизнесини тўғридан-тўғри алоқалар асосида қурган компаниялар ўз бизнес моделларини қайта кўриб чиқишлари ва рақамли технологияларга ўтишларига тўғри келади. "Ўйлашимча, меҳмонхоналарда бундан кейин ресепшн, шахсий алоқа бўлмайди, чунки ходимга рўйхатдан ўтиш учун шахсий гувоҳнома кўрсатиш талаб қилинади, бу ҳолатда назарий жиҳатдан, ўша шахс вирусни юқтирган бўлиши мумкин-ку. Чек-ин мисол учун, онлайн тарзда амалга оширилади", - дея мисол келтиради эксперт.

Сайёҳлар томонидан атрофдаги одамларнинг қабул қилинишида ҳам ўзгариш юз беради. "Одамлар уйларидан чиққач, бир-бирларини қучоқлашга шошилмайдилар, аввалига ҳамма эҳтиёткор бўлади, атрофга эҳтиётлик билан боқади, доимо кимдир билан тўқнашиш мумкин бўлган меҳмонхоналардан қочишга ҳаракат қиладилар", - дейди Гальярдо.

Унинг фикрича, хусусий хонадонлар эгаларига қараганда, меҳмонхоналар учун сайёҳларни қайтариш мураккаброқ кечади "Airbnb меҳмонхоналарга нисбатан таназзулдан тезроқ чиқиб кетади. Туристик хонадонлар - узоқ вақт давомида изоляцияда бўлган уйингизнинг давоми каби", - дейди Гальярдо.

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на страну - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус иқтисодий оқибатларини бартараф этишга 10 триллион сўм ажаратилади - президент

Аввалроқ, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) расмий вакили Марсело Риси РИА Новости агентлигига, коронавирус туфайли туризм секторининг 1-3 фоизга пасайиши бўйича дастлабки прогнозлар қайта кўриб чиқилишини, пасайиш кутилганидан кўпроқ бўлишини айтган эди.

Ҳозирги вақтда Испания коронавирусни юқтирганлар сони бўйича Европада Италиядан кейин иккинчи ва жаҳонда (Хитой, Италия ва Эрондан кейин) тўртинчи ўринни эгаллаган.

Испания ҳукумати 14 март куни одамлар ҳаракатини 15 кунга чеклаб, мамлакатда юқори тайёргарлик режимини жорий этди. Агар вазият тақозо қилса, бу муддат парламент розилиги билан узайтирилиши ҳам мумкин. Одамларга озиқ-овқат, дори-дармон, зарур буюмларни сотиб олиш, шунингдек, ишга бориш учун қўчага чиқишларига рухсат берилган. Компаниялар оммавий равишда ишчиларни уйдан туриб масофадан ишлашга ўтказдилар.

Янгиликлар лентаси
0