12:07 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Туризм
Ҳавола олиш
130 0 0

Президент топшириғига биноан Андижон вилоятидаги Хонобод шаҳри Фарғона вилоятининг туризм марказига айлантирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Андижон вилоятидаги Хонобод шаҳри ички туризм бўйича Фарғона водийсининг туризм марказига айлантирилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида кўрсатма берилган эди.

Президент топшриғидан келиб чиққан ҳолда, туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Андижон вилоятидаги қатор туризм объектлари ҳолати билан танишди ҳамда Хонобод шаҳри ҳокимлиги, туризм йўналишида фаолият олиб бораётган ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар билан Хонобод шаҳрини туризм марказига айлантириш, вилоятда туристик қишлоқларни ташкил қилиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш борасида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ҳокимлик ва тегишли идоралар масъуллари, туристик хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар, туристик объектлар раҳбарлари билан мавжуд муаммолар кўтарилиб, ҳудудда туризмни ривожлантиришга оид таклиф ва мулоҳазалар алмашилди. Йиғилишда сайёҳларни жалб этишга доир жаҳон тажрибаси ҳақида  сўз юритилди ҳамда масъулларга Президент топшириқлари ижросини амалга ошириш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, пандемиядан кейинги даврда сайёҳларни қабул қилишга санитар-гигиеник тайёргарлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитар эпидемиологик осойишталик агентлиги  вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳар бир объект санаторий, дам олиш масканлари, болалар лагерлари, кафе ва ресторанлар, маданий мерос объектларида тиббий хавфсизлик талаблари ҳамда ижтимоий масофани сақлаш ишларини ўрганиб, тегишли далолатномаларни расмийлаштирмоқда. 

Пандемия даври тугаши билан туризм хизматларини йўлга қўйишга оид ишлар Андижон вилояти кесимида ишлаш учун шай ҳолатга келтирилади ва расман рухсат берилган кундан эътиборан фаолият юритишни бошлайди. Бу эса вилоятдаги 43 зиёрат ва маданий мерос объекти, 5 санаторий, 375 кафе, ресторан ва 125 чойхона фаолият кўрсатиши ва асосийси - 12 мингга яқин аҳолининг иш ўринлари қайта тикланишини таъминлайди.

Таъкидлаш жоизки, бошқарма вакилларидан иборат яна бир гуруҳ айни пайтда Хўжаобод туманидаги Имом ота қишлоғини туризм қишлоғига айлантириш, қўшимча туристик хизматларни ташкил этиш билан шуғулланмоқда.

Ханабад станет туристическим центром Ферганской долины

Асосий мавзулар