Ўзбекистон ва Исроил биринчи халқаро рейсни 25 июнь куни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

© AFP 2023 / ADRIAN DENNISСамолет узбекских авиалиний
Самолет узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Азиз Абдуҳакимов Исроил давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашди. Учрашувда икки томонлама туризмни тиклаш муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Исроил давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарига кўра, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон икки томонлама туризмни тиклаш ишларини бошлашга, исроиллик сайёҳларни максимал қулайлик ва хавфсизлик билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туризм уч босқичда тикланади

Эдуард Шапира Ўзбекистонда пандемияни назорат қилиш билан боғлиқ барқарор вазиятни инобатга олиб, икки мамлакат авиация ҳукуматлари ўртасида муҳокамалар жараёнини имкон қадар қисқа фурсатларда бошлаш ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини тезкор ишлаб чиқишни таклиф қилди. У Исроил туризм вазирлиги ҳамда элчихонаси Ўзбекистон исроиллик сайёҳларни қабул қилувчи биринчи мамлакатлар қаторида бўлиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

“Дипломат Исроил томонининг 25 июнь куни Тошкентдан Тель-Авивга биринчи рейсни ташкиллаштиришда кўмак кўрсатиш илтимосини етказди. Ўзбекистон томон ушбу масалани қисқа фурсатда кўриб чиқиб, мамлакатимизга сайёҳ сифатида ташриф буюришни режалаштираётган Исроил фуқаролари учун тижорий асосида “Тель-Авив - Тошкент” йўналишидаги рейсларни йўлга қўйиш таклиф этилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 15 июндан коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган мамлакатлар билан авиақатновларни тикламоқда. Исроил санитар-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар гуруҳига киради. Шу боис у ердан мамлакатга келганлар карантинга олинмайди.

Янгиликлар лентаси
0