13:56 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Туризм
Ҳавола олиш
121 0 0

Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун ўзига хос “хавфсизлик ёстиқчаси”га айланадиган “Ўзбекистон - хавфсиз саёҳат кафолатланган” тизим жорий этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида коронавирус юқтириб олган туристларга 3000 минг доллар миқдорида компенсация тўланади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” тайёрлаган репортажда маълум қилинди.

Маълум қилинишича, мамлакатда чет эллик сайёҳлар учун ўзига хос “хавфсизлик ёстиқчаси”га айланадиган “Ўзбекистон - хавфсиз саёҳат кафолатланган” (Uzbekistan/Safe travel guaranteed) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилмоқда.

“Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга 3000 минг доллар миқдорида компенсация тўлаб берилади”, - дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, бу каби амалиёт дунёнинг кўплаб давлатларида кенг қўлланилиб келинади. Карантин вақтида хорижлик туристларга туроператорлар томонидан фақатгина “Ўзбекистон — хавфсиз саёҳат кафолатланган” реестиридан ўрин олган объектлар бўйлаб амалга оширилади.

Асосий мавзулар