01:50 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Туризм
Ҳавола олиш
203 0 0

Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Уларнинг аксариятини МДҲ шаҳарларига, жумладан, Тошкент ва Самарқандга бўлган парвозлар қизиқтирмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россиялик сайёҳларнинг учдан бир қисми келажакда хорижга саёҳат қилиш учун пул ажратиб қўйган. Бу ҳақда РИА Новости OneTwoTrip онлайн-сервис тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Компания ходимлари ижтимоий тармоқда сўров ўтказишган, унда 1706 киши иштирок этган. Россияликлардан келажакда халқаро парвозлар тикланиши билан улар чет элда дам олишга тайёргарлик кўраётгани ёки йўқлиги ҳақида сўралган.

Сўровда иштирок этганларнинг 31 фоизи улар албатта бормоқчи бўлган мамлакат, шаҳар ва диққатга сазовор жойлар рўйхатини тузган. 33 фоизи бошқа мамлакатларга саёҳат учун пул ажратиб қўйган. Респондентларнинг 48 фоизи чипталар нархини диққат билан кузатишини айтган.

OneTwoTrip маълумотларига кўра, уларнинг энг кўп мижозлари Москвдан Тошкент ва Самарқанд (Ўзбекистон), Душанбе ва Хўжанд (Тожикистон), Ўш ва Бишкек (Қирғизистон), Ереван (Арманистон), Боку (Озарбайжон), Истанбул (Туркия) ва Минск (Беларусь)га бўлган парвозлар билан қизиқишган.

Асосий мавзулар