01:43 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Туризм
Ҳавола олиш
129030

Куни кеча, 16 август куни, пляж ихлосмандлари учун Навоий вилоятидаги Тўдакўл сув омбори соҳилида замонавий "Silk Road Family Resort" курорти ўз бағрини очди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан ОАВ ходимлари учун кўлга пресс-тур ташкил этилди

... Янги курорт очилиши ҳақида эшитибоқ, Тўдакўл сари отланган дам олувчиларни очилиш маросимига ташриф буюрган сал кам 40 кишидан иборат журналистлар гуруҳи бошида бироз "шошириб" қўйгани рост. Сал олдин янги пляж ва пляж ҳудудидаги бассейнда мириқиб чўмилиб, Ўзбекистоннинг дунёга машҳур кўзни қамаштирувчи қуёши остида бўшашиб, тобланиб ётганлар, бирдан сергак тортиб, устиларига сочиқларини ёпиб, кўринишидан, чўмилишга келмагани аён бўлиб турган бу микрофон ва камера кўтарган одамларни қизиқсинаб томоша қилишга ўтишганди.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
Тўдакўл қирғоғида янги дам олиш масканининг очилиши

Ҳаммасини бошидан бошласак.

Тўдакўл сув хавзаси - ҳозирги, замонавий кўринишга келгунга қадар, ҳатто айрим билимдонлар ҳам у борлиги ҳақида эшитмаган, ёки бу ерга ҳордиқ чиқариш мумкин, деган фикрдан йироқ бир маскан эди. Давлат раҳбарининг 19 июндаги қарори билан кўл ҳудудида туристик зонани ташкил этиш назарда тутилди.

Открытия нового курорта SILK ROAD FAMILY RESORT на побережье Тудакуля
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Тўдакўл қирғоғида янги дам олиш масканининг очилиши

Бу ишни шунчаки эмас, балки қойилмақом қилиб бажариш ташаббуси билан бухоролик тадбиркорлар чиққани учун, бугун кўпчилик пляж Бухорода жойлашган, дея адашмоқда. Аммо, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари расмийларининг журналистлар олдида қилган чиқишларидан маълум бўлдики, бир вилоятда жойлашган туристик зонага иккинчи вилоят бизнес доирасининг инвестиция киритиши баҳсли ҳудуд деган тушунчани юзага келтирмайди. Аксинча, туристик оқимнинг ортиши, қолаверса, маҳаллий аҳолининг ҳам чет элга эмас, шундоқ ёнгинасида турган Франциянинг Марселидан ҳеч ками бўлмаган курортда дам олиши иккала вилоят бюджети даромадини оширишидан ташқари, иккисига ҳам тегишли бўлган ишсизлик масаласини бир мунча ҳал этишга ёрдам беради.

Тўдакўл қирғоғида янги дам олиш масканининг очилиши

Тўдакўл курорти 15 гектар майдонни эгаллаган ва объект биринчи босқичда - 500 нафар, иккинчи босқичда эса 1500 нафардан ортиқ сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга. Бугуннинг ўзидаёқ 150 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган. Шу билан, Тўдакўл кимники, деган, кўпчилик учун тушунарсиз бўлган саволга нуқта қўйилди.

Открытия нового курорта SILK ROAD FAMILY RESORT на побережье Тудакуля
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Тўдакўл қирғоғида янги дам олиш масканининг очилиши

...Ҳаводан эркинлик нафаси уфуриб турган, тўлқинлар аллалайдиган, суви илиқ Тўдакўлда бўлишни истасангиз, ҳозирча қарийб 30 километр норавон йўлни босиб ўтишингизга тўғри келади. Кейин кўз олдингизда намоён бўладиган манзара туфайли бир оз  толиқтирадиган бу адир-будир йўлларни бир онда унутиб юборасиз. Кираверишда иссиқлик ўлчайдиган санитар ходимнинг текширувидан ўтиб олсангиз бўлгани, пляж ҳудудида ҳам кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариб, дўстларингиздан камида юзлаб "лайклар"ига лойиқ суратларни олиш мумкин.

Открытия нового курорта SILK ROAD FAMILY RESORT на побережье Тудакуля
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Тўдакўл қирғоғида янги дам олиш масканининг очилиши

...Ҳозирча саноқли бўлган пальма дарахтлари ва 3 мингта янги экилган кўчатларни айтмаганда (декоратив дарахтлар сони объект қурилиб битказилганда 7 мингтани ташкил этиши кутилмоқда) , соҳил бўйи деярли соясиз - қумликлар ва ложувард кўлдан иборат. Аммо истовчилар учун соябонлар ҳам бор. Чор атрофга Муслим Магомаевнинг "Синяя вечность" умрбоқий таронаси янграмоқда. Беихтиёр, беш йиллар олдинга назар соласиз ва лойиҳа тўлиқ битгач қандай кўринишга келишини кўз олдингизга келтиришга уринасиз.

Кичик "Диснейленд", 50 кишилик отел, кема кўринишидаги ресторан, спа-салон, табиат қўйнидаги гумбазсимон шаклдаги уйлар... Ушбу лойиҳа ташаббускорларнинг "омад чиптаси"га айланишига ва энг оммабом туристик йўналишга айланишига, ишонгингиз келади.

Открытия нового курорта SILK ROAD FAMILY RESORT на побережье Тудакуля
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Тўдакўл қирғоғида янги дам олиш масканининг очилиши

Айтганча, пляж бугун барча учун бепул. Тез кунда одам бошига 100 минг, 5 ёшгача бўлган болалар учун бепул нарх белгиланиши айтилмоқда.

Бу пулга исталганча чўмилишингиз, соҳил бўйида жой олган ёғоч лежаклардан фойдаланишингиз мумкин.

Открытия нового курорта SILK ROAD FAMILY RESORT на побережье Тудакуля
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Тўдакўл қирғоғида янги дам олиш масканининг очилиши

Ҳа, сал вақт ўтиб, одамлар камераларга ҳам ўрганди, энди уларнинг ҳеч бирини нишонга олиб турган оператор қўрқитмас, аксинча, дам олувчилар ўзини чирпирак бўлиб сувга отиб, Магомаевга жўр бўлиб, қўшиқ айтиб бугунги кундан, пандемиядан кейин маҳаллий ҳукумат томонидан яратилаётган бу шароитлардан қувончдалигини намоён этардилар.

Кўркам ва бир қарашда ҳашаматли бу маскан 2022 йилда тўлиқ қуриб битказилади.

Айтганча, истиқболда Ўзбекистоннинг энг яхши пляжи номига ҳозирданоқ даъвогарлик қилаётган Тўдакўлга Бухоро автовокзалидан тўғридан-тўғри рейслар қўйилиши ҳам кутилмоқда.

Асосий мавзулар