05:04 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Туризм
Ҳавола олиш
25410

Федерация ҳозирча атиги 3 ёшда. У Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган. Шарлар сони ҳам ҳозирча саноқли, боиси, бу жуда қиммат кўнгилхушлик саналади, дейди Солиев. Аммо тез орада шарлар парки ва сонини кўпайтириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Бухоронинг Варахша массиви(Ромитан тумани)даги Бўрон-тепа ҳудудида - қоқ саҳронинг ўртасида "Bukhara Desert Oasis & SPA" инновацион туризм кластери бунёд этилди. Ушбу масканнинг тантанали очилиш маросимида Туризм давлат қўмитаси ташаббуси билан маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари, блогерлар ва ҳатто илк маротаба "тикток"чилар ҳам иштирок этдилар.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
В Бухаре открыли новый инновационный туристический кластер

Сайёҳлик объектида ўрта асрлардаги Бухоронинг тарихий манзаралари - Варахша терассаси, Сардоба, карвонсарой мажмуаси, пляж, ҳозирда 80 ўринга мўлжалланган ўтовлар, миллий ва Европа таомлари ресторанлари, тиббиёт бурчаги, соғломлаштириш маскани, спорт ўйингоҳи, от спорти майдони, автотураргоҳ, ваквадрацикллар, от ва туяларда саёҳат, электромобил, ЖИП каби транспортлари каби турли қўшимча хизматлар йўлга қўйилган.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Полет на воздушном шаре в Бухаре

Бу масканга ташриф буюрган сайёҳ, ҳатто ҳаво шарида самога кўтарилиши ва ҳудудни бир километр масофадан туриб, кўздан кечириш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон аэронавтика федерацияси раҳбари - Тоҳир Солиев Sputnik Ўзбекистон мухбирига маҳаллий аҳолининг ҳаво шарида учишга бўлган қизиқиши, аэронавтика фестивали қачон ўтказилиши ва Бухоронинг ўз кападокияси пайдо бўлиши учун нималарни амалга ошириш зарурлиги ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон аэронавтика федерацияси уч йил муқаддам, 2017 йилда ташкил топган. Аввалига осмон узра саёҳат қилиш фақат Чимён ёнбағирларида амалга оширилган бўлса, эндиликда саёҳатнинг ушбу қизиқарли тури бутун мамлакат бўйлаб оммалашмоқда.

- Тоҳир ака, шарларингиз билан Бухоро саҳросигача учиб келдингиз. Саёҳатнинг ушбу тури саҳрода оммалашишига ишонасизми?

- Аввало, бу ерда бўлиб турганимдан бениҳоя хурсандлигимни айтмоқчиман. Умуман олганда Бухоронинг эртакмонанд тарихий жойлиги ҳеч кимга сир эмас, бу ерга келадиган сайёҳлар ўзларини буткул бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис этишлари ҳам рост. Биласизми, саҳронинг ҳам ўзгача таровати бор. У бениҳоя гўзал, бениҳоя ҳайратланарли. Мисол учун, кела-келгунча йўлингиздан қуён ёки қўшоёқ ёхуд тулки чиқиб қолса, ўзингиз билмаган ҳолда ҳайратланиб кетасиз. Ва кутилмаганда қаршингизда мана шундай ажиб бир манзара намоён бўлади (туризм кластерига ишора қилади - таҳр.)

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Так выглядит обслуживающий персонал в туристическом кластере

Ўйлайманки, тез орада биз бу ерда Туркиядаги сингари ўзбек кападокиясини вужудга келтирамиз. Тўғри, турк кападокияси 30 йиллик улкан тажрибага эга. Биз эса энди-энди бошлаяпмиз. Лекин, аминманки, агар ҳар куни тонгда худди шу жойдан 10-15тадан ҳаво шарлари уча бошласа, бу унутилмас томоша ва ҳайратланарли картина бўлади.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Вид сверху на туристический кластер в Варахше (Бухарская область)

Федерациямиз атиги 3 ёшда. У Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган. Шарларимиз ҳам ҳозирча саноқли, боиси, бу жуда қиммат кўнгилхушлик саналади. Аммо тез орада шарларимиз паркини ва улар сонини кўпайтириш ниятимиз йўқ эмас.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Вид из воздушного шара. Варахша, Бухарская область.

Биз Россия аэронавтика федерацияси билан жуда яқин ҳамкорлик ўрнатганмиз. МДҲ ҳудудидаги ҳавода сузиш федерациялари билан ҳам алоқаларимиз яхши. Ўйлайманки, яқин вақт ичида 10-15 нафар учувчиларни ўқитишга эришамиз, қолаверса, чет эллик ҳаво шари пилотларини Ўзбекистонга таклиф этиб қоламиз.

- Апрель ойида Қашқадарёда ҳаво шарлари фестивали ўтказилиши режалаштирилган эди?

- Ҳа, кўриб турганингиздек, кутилмаганда бутун дунёни остин-устун қилиб юборган коронавирус пандемия туфайли ҳаво шарларида учиш режамиз кейинга қолдирилди. Аслида, Қашқадарё вилояти бу манзилимизнинг энг сўнгги нуқтаси бўлиши режалаштирилганди. Йигирмата жамоа - 20та ҳаво шарларида тонг саҳар Тошкентда старт олиб, ерга қўнгач, кейин Самарқандга боришлари ва у ерда ҳам шаҳарни осмонда айланишлари кўзда тутилган эди. Хуллас, фестивал иштирокчилари Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида шундай томошаларни кўрсатиб, энг охирида Қашқадарёга боришлари ва у ерда фестивал "Лола қизғалдоқ" сайли билан якунланиши керак эди.

Ҳозирда фестивални ноябрда ўтказишни чамалаяпмиз. Кейинчалик ҳар йили баҳор фаслида ўтказиш белгиланган.

- Ҳаво шарида учиш истагида бўлганлар жуда кўплигига гувоҳ бўлдик...

- Биласизми, ким бўлишидан, яъни миллати, ирқи, дини ва ҳоказо кўрсаткичларидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг кўнглида миттигина болакай яшайди. Шу митти болакай улкан шарнинг осмонга учишга тайёр турганини кўргач, кўзларини катта-катта очади ва бирдан кайфияти кўтарилиб, хурсанд бўлиб кетади. Ахир бундан зўри борми? Шар ҳавога кўтарилганида кўнглингизда рўй берадиган туйғуларни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Яқин орада эркин парвозларни йўлга қўймоқчимиз. Бу эртакнинг ўзигинаси: бир километрча келадиган баландликда туриб, мутлақо сокинликда Ўзбекистоннинг ғайритабиий табиати, заминидан баҳра олиш имконияти вужудга келади.

Асосий мавзулар