Ўзбекистонга 2020 йилда асосан қайси давлатлардан ташриф буюришди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПассажиры в аэропорту Внуково
Пассажиры в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллион чет эллик ташриф буюрган. Бу 2019 йилга қараганда 77,7 фоизга кам. Келганларнинг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш бўлган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.
Ўтган йили 2 миллион Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадларда чет элга кетган. Бу кўрсаткич 2019 йилга қараганда 76,3 фоизга кам.
Вид на город Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия давридаги туризм: Абдуҳакимов 2021 йил бўйича режаларни маълум қилди
МДҲ давлатларидан 1,4 миллион киши келган (ташриф буюрганларнинг 94,4 фоизи), бошқа давлатлардан эса 83,8 минг киши (ёки 5,6 фоиз) келган.
Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8 фоиз), Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2 фоиз), Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4 фоиз), Россия - 81,6 минг киши (5,4 фоиз),Туркманистон - 60,6 минг киши (4 фоиз), Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1 фоиз) ва Беларусь - 1,6 минг киши (0,1 фоиз).
Мамлакатга келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсадлари қариндошларни йўқлаш бўлган (87,8 фоиз). Сайёҳлик мақсадида – 8,6 фоиз, даволаниш мақсадида – 1 фоиз, хизмат юзасидан – 1,2 фоиз, тижорат учун – 1,1 фоиз, ўқиш учун – 0,3 фоиз чет эл фуқаролари ташриф буюрган.
Янгиликлар лентаси
0