9 май Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан Совет иттифоқи ғалаба қозонган кун. Ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий парад, мушакбозлик ва халқ сайллари билан кутиб олинади. Уруш қаҳрамонларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилади. Ўзбекистонда 9 май хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган.
Ўзбекистон фуқаролари Россотрудничество ташаббуси билан ташкил этилган янги майдон - “Ғалаба диктанти” акциясида илк бор Улуғ Ватан уруши ҳақидаги билимларини синаб кўриш имконига эга бўлдилар.
Тошкентда ўзгача руҳда нишонланган байрам тадбирида Ўзбекистон президенти Ватан тинчлиги йўлида ўз жонини аямаган қаҳрамонларнинг барчасини шахсан бағрига босиб, табриклади
Ҳақиқий инсонпарварлик тимсоли бўлиб қолган оила шарафига қўйилган ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда машҳур сухандон Юрий Левитаннинг уруш бошлангани тўғрисидаги эълони жаранг топди
Бу йил Ўзбекистонда 9 май байрами ўзгача руҳда нишонланди. Президент аввалига Ботаника боғида вужудга келтирилган "уруш йиллари" муҳитини кўздан кечирган бўлса, сўнгра бутун Ўзбекистон халқига табрик нутқини ўқиб эшиттирди ва кутилмаганда тадбирга келган ветеранларнинг ҳар бирини бағрига босиб шахсан қутлади. Бунақаси ҳали бўлмаган...
Ўзбекистон раҳбари дастлаб Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Байрамга бағишлаб салют қурилмаларидан жами 42 та салют отилади
Элчининг айтишича, 9 Май - бу ҳам давлатнинг байрами ва ҳам қувонч, хотирлаш ва қайғу мужассам бўлган ўта шахсий, оилавий байрам.
Бугун Тошкент шаҳрида ўз даврининг "темир генерали" деб ном қозонган Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Хотира ва қадрлаш кунида ўтказиладиган парад ва марафон муносабати билан Самарқанд шаҳрининг бир неча кўчаларида ҳаракат чекланади.
Путин собиқ СССР мамлакатлари етакчиларини ҳамда Грузия ва Украина аҳолисини Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган 302-сонли мактабда Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон пойтахтида жойлашган 302-сонли ўрта мактабда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Чирчиқдаги Тошкент ҳарбий округи полигонида 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган танк биатлони ва ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Ўзбекистон пойтахтида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган навбатдаги акция ўтказилди. Тадбир ҳақида хабар топган шаҳарликлар концерт дастурлари ўтказиладиган ҳудудларда тўпландилар. Фуқароларнинг кайфиятлари аъло эди. Улар оилавий аскарлар билан суратга тушдилар ва концерт давомида ҳарбийларни чапак чалиб олқишладилар
Бу ҳақда 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган
Илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак меҳр-мурувват ва оқибат кўрсатган Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган "Халқлар дўстлиги" деб номланган ёдгорлик ансамбли Тошкент шаҳри марказидаги майдонга қайтарилишини эълон қилган эди
Тошкентдаги “Биродарлар қабри” мемориал мажмуада Россиянинг Нижневартовск шаҳридан жўнаган “Ғалаба – барча учун битта” автокарвони аъзолари кутиб олинди.
Марказий Осиёнинг Иккинчи жаҳон уруши тўғрисидаги адабиётларга бўлган эҳтиёжи ҳақида "Россия ўлмас полки" Умумроссия жамоатчилик ватанпарвар-фуқаролар ҳаракати марказий штаби аъзоси, "Россия қидирув ҳаракати" масъул котиби Елена Цунаева гапирди
Президент Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак меҳр-мурувват ва оқибат кўрсатган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласининг жасоратини алоҳида қайд этиб ўтди.