13:33 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Мавзу
Дунёда

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши

7 август куни кечқурун республика ГНКБ спецнази собиқ президентнинг Кой-Таш посёлкасидаги қароргоҳини штурм қилишга ҳаракат қилди, аммо операция бой берилди. Атамбаевнинг тарафдорлари нафақат штурмга қаршилик кўрсата олишди, балки бир неча спецназларни асир олишга ҳам муваффақ бўлдилар.

8 августда Қирғизистон парламентининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди ва унда куч тузилмалари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди, шунингдек, собиқ давлат раҳбари ва қурол ёрдамида қаршилик кўрсатган унинг тарафдорларига қарши айбловлар илгари сурилди.

Қароргоҳи иккинчи марта штурм қилингач, Атамбаев ҳукуматга таслим бўлди ва айни вақтда Қирғизистон ГНКБ тергов қўмитасида сақланмоқда.

Собиқ президент тарафдорлари Бишкек марказида митинг уюштиришга ҳаракат қилдилар, аммо тартибни сақлаш кучлари томонидан ушбу ноқонуний акциянинг олди олинди.

Атамбаев қароргоҳи олдида полициячилар билан юз берган тўқнашув давомида умумий ҳисобда 90 га яқин киши жабрланди. Спецназ қўшинларидан бири ўқ билан яраланиши оқибатида ҳалок бўлди.