Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Туркманистонга сафар қилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистонда яқинда чоп этилган Махтумқулининг "Элингга бахш айла" деб номланган китобини совға қилди. Туркманистон Президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Президентимизга миннатдорлик билдирди
Бердимуҳаммедов ўз мамлакати Ўзбекистон-Туркманистон-Каспий денгизи-Жанубий Кавказ йўналишида транспорт йўлаги ташкил қилиш орқали, Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа мамлакатларнинг Қора денгиздаги портларига чиқиш имкониятига эга бўлиш учун ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон президентининг Туркманистонга расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ахалтекин отлари мажмуасига бордилар
Ашхободда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов матбуот қаршисида чиқиш қилиб, бугунги учрашув икки давлат муносабатларида янги саҳифа очганини қайд этиб ўтди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшма баёнот асосида икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартномани имзолади
Шавкат Мирзиёев Гурбагули Бердимуҳаммедовги Ўзбекистоннинг биринчи президенти шарафига қўйилган ҳайкал учун миннатдорчилик билдирди
Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тараққиёт кўчаси ўрнига буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номи берилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг хорижга илк расмий сафарини тахмин қилганимиздек Россияга ёки Қозоғистонга ҳам эмас, балки Туркманистонга уюштирадиган бўлди