Саудия Арабистони ҳукумати фожеа сабабини изоҳлади

Oбуна бўлиш

Саудия Арабистони ИИБ вакили Мансур ат-Турки: тиқилинч  сабаби зиёратчиларнинг икки оқими тўқнашуви бўлиши мумкин.

Саудия Арабистони ҳукумати кеча Маккада содир бўлган 717 кишининг умрига зомин бўлган фожеанинг дастлабки сабаини тушинтирди.

“Фожеанинг сабаби, 204чи ва 223 йўлакдан кетаётган зиёратчилар оқимининг тўқнашиб кетиши бўлган”, — деди у.

Хавфсизлик хизмати ходимлари тезлик билан ёрдамга келишди ва жароҳатланганларни касалхоналарга жойлаштиришди.

Соғлиқни сақлаш вазири Халид Фаляхнинг фикрича, тиқилинч сабаби зиёратчиларнинг ташкилотчилар томонидан тузилган жадвалга амал қилмаганлиги.  

Эслатиб ўтамиз, Қурбон Ҳайит куни эрталаб Макка яқинидаги Мина водийсида, “Шайтонга тош отиш” урфини амалга ошириш вақтида икки йўлакдан кетаётган зиёратчиларнинг улкан оқими бир бири билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 717 киши ҳалок бўлди ва 863 киши жароҳатланди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳамад бен Найеф ал-Сауд, фожеа сабабини аниқлаш учун махсус комиссия тузишга фармон берди.

Янгиликлар лентаси
0