Ўнлаб киши қурбон бўлган Орландодан видеолавҳа

Oбуна бўлиш
Охирги олинган маълумотларга кўра, Орландлодаги тунги клубга уюштирилга ҳужум вақтида 50 киши қурбон бўлди ва 53 киши яраланди. Воқеа жойидан олинган видеолавҳамизни томоша қилинг.

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Бугун АҚШнинг Флорида штатидаги Орландо шаҳридаги тунги клублардан бирига қуролланган киши ҳужум қилди.

Ўқортар қурол ва портловчи мослама билан қуролланган террорчи ҳужуми оқибатида 50 киши қурбон бўлди 53 киши яраланди, деб хабар берди шаҳар ҳокими Бадди Дайер.

Дастлаб олинган хабарларга кўра қурбонлар сони 20 киши эди.

Гувоҳлар айтишига қараганда, ҳужум вақтида клубга 100 га яқин киши бўлган. Террорчи полицияга 3 соат давомида қаршилик кўрсатган.

CBS телеканали хабарига кўра, тунги клубдаги отишмага Омар Мартин исмли АҚШ фуқароси сабабчи бўлган.

АҚШ конгресси аъзоси Питер Кингнинг сўзларига қараганда  Омар Мартин асли Афғонистондан келиб чиққан бўлиб, у қурол ишлатиш бўйича махсус таёргарликдан ўтган.

Ушбу террорчилик АҚШ ҳудудида 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин содир бўлган энг катта теракт бўлиши мумкин. Ушбу террорчилик, эртанги кунда, АҚШ Афғонистон ҳудуда террорчиликка қарши курашда ўз фаоллигини ошириши учун сабаб ёки асос бўлиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0