05:12 26 Апрел 2018
Эфир
Видео

Путин: кимда-ким Иккинчи жаҳон уруши натижалари қайта кўриб чиқишни истаса - марҳамат!

Ҳавола олиш
284011
© Ruptly .

Бугун Владивостокда бўлиб ўтилиши кутилаётган учрашув олдидан Путин, фақатгина икки мамлакат орасида ўзаро ишонч пайдо бўлганда, Курил ороллари муаммосини ҳал қилиш мумкинлигини айтди.

Россия президенти Блумберг агентлиги мухбири билан бўлган суҳбатда, Курил ороллари  муаммоси ва Иккинчи Жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқишга бўлаётган уринишлар ҳақида гапирди.

“Биз ер савдоси билан шуғулланмаймиз, гарчи Япония билан тинчлик шартномаси тузиш масаласи ўта муҳимдир. Биз япониялик дўстларимиз билан ушбу муаммонинг ечимини топишни жуда ҳам истардик” деди суҳбат давомида Россия президенти Владимир Путин.

Курил ороллари муаммоси узоқ йиллар давомида Россия ва Япония орасида тинчлик шартномаси имзоланишига халал бериб келмоқда. Токио 1855 йилги шартномага асосан Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари Японияга берилишини талаб қилмоқда. Москва эса, ушбу ороллар Иккинчи Жаҳон учуши натижаларига кўра қонуний равишда СССР таркибига, кирганини даъво қилмоқда.

 

Яна видео

Асосий мавзулар