Жангарилардан озод қилинган қадимий Пальмира манзараси

Oбуна бўлиш
Пальмиранинг Сурия армияси томонидан озод қилиниши муҳим воқеа, лекин бу мамлакатдаги антитеррор курашида ҳал қилувчи таъсирга эга эмас, деди суриялик сиёсатшунос ва ҳарбий эксперт Анас Мохсен

Қадимий цивилизациянинг энг бой марказларидан бири бўлган Пальмира 2015 йил май ойида "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи жангарила томонидан босиб олинганди. 2016 йил мартда Сурия армияси Россия авиацияси ёрдамида шаҳарни озод қилди.

Декабрь ойида ИД Пальмирани яна босиб олди ва шаҳардаги бир қанча ёдгорликларни вайрон қилди. 2017 йилнинг 2 март куни суриялик ҳарбийлар Россия авиацияси қўллаб-қувватлаши остида шаҳарни иккинчи марта қўлга киритдилар, чекинаётган жангарилар қадимий обидаларни вайрон этишга улгурмади, деб ёзади РИА Новости.

"Мен буни жуда муҳим воқеа деб ҳисоблайман, шубҳасиз, бу 2016 йил охирида Ҳалаб озод қилинганидан кейинги энг муҳим воқеа. Пальмира мамлакатнинг турли қисмлари боғлаб турувчи йўллар кесишган жойда жойлашган. Террорчилар қўпорувчилиги натижасида ишдан чиққан кўпсонли нефть ва газ конлари ҳам шу ерда" — деди Мохсен.

У Пальмира Суриянинг муҳим тарихий-маданий маркази эканлигини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0