МАКС-2017 - халқаро авиа-космик салони бошланди

Oбуна бўлиш
МАКС-2017 - халқаро авиа-космик салонида дунёнинг 30 мамлакатидан 173 корхоналари ҳамда 500 дан ортиқ Россия корхоналари иштирок этмоқда.

Москвада 18 июль куни МАКС-2017 — халқаро авиа-космик салон бошланди. Авиасалонда фуқаро ва ҳарбий авиация маҳсулотлари намуналари, авиация ва космик саноатга доир маҳсулотлар намойиш қилинмоқда. Унда дунёнинг 30 мамлакатидан 173 нафар корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этмоқда. Авиасалонда иштирок этаётган Россия корхоналари сони эса 500 дан ортиқ.

Авиасалон Москва вилоятидаги Жуковский аэропортида 23 июлга қадар давом этади.Салоннинг биринчи уч куни журналист ва мутахассислар ҳамда расмий делегациялар учрашувлари учун ажратилган, қолган кунларда эса у ерга барча хохловчилар ташриф буюришлари мумкин. Кўргазма меҳмонлари замонавий авиатехника намуналари ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан келган учувчи гуруҳлар парвозларини кузатишлари мумкин.Намойиш парвозлари соат 11:00 дан 17:00га қадар бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0