Қучоқлашиб кўришишди - Атамбаев Мирзиёевни қандай кутиб олди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 сентябр куни Қирғизистонга давлат ташрифи билан келди

"Манас"халқаро аэропортида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари давлат байроқлари кўтарилди, Фахрий қоровул саф тортди, икки давлат мадҳиялари янгради.

Давлат ташрифи доирасида Алмазбек Атамбаев ва Шавкат Мирзиёев ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатларни акс эттирувчи кенг қамровли масалалар юзасидан фикр алмашадилар, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0