Ўзбекистон коллежларида янги қоида жорий этилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда касб-ҳунар тизими янги босқичда, энди ўқувчилар эрталабки сабоқни ватанни мадҳ этишдан бошлашаяпти

Ўзбекистон ҳукумати 20 йил деганда мамлакатдаги касб-ҳунар тизимини модернизация қилишга қарор қилган эди.

Илгарироқ касб-ҳунар таълими маркази раҳбари М.Холмухаммедов Спутник мухбири билан суҳбатда эндиликда коллежларда ўқувчилар ватанпарварлик руҳида ва профессионал касб эгалари қилиб тарбияланишини маълум қилган эди.

Бу жараён айни вақтда ҳаётга татбиқ этилди.

"Энди ўқувчилар эрталабки сабоқни ватанни мадҳ этишдан бошлашаяпти", деди Спутник нашрига касб-ҳунар таълими маркази вакили.

Видеода Навоийдаги архитектура ва қурилиш коллежи ўқувчилари эрталабки дарсларни бошлашдан олдин ўз ватанини мадҳ этишлари акс этган.

Янгиликлар лентаси
0