02:19 20 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
© Sputnik .

Лавочкин номидаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан "Луна-25" космик аппарати 2020 йилда фазога учириш мўлжалланган.

Ушбу лойиҳа раҳбари Павел Казмерчук Sputnik таҳририятига нима учун космик аппаратини Ойга учиришнинг асосий мақсадларини айтиб берди.

"Луна-25 космик аппаратида иккита асосий вазифаси бор. Биринчиси — бу Ойда енгил қўнишни амалга ошириш. Россия 40 йилдан ортиқ вақт Ойга қўнмаган. Техник имкониятимиз эскириб қолди. Иккинчи вазифа — бу Ойнинг жанубий қутбида сув ва фойдали қазилмаларини излаш. Билвосита далилларга қараганда Ойда сув бор", — деб таъкидлади олим.

Казмерчукнинг сўзларига кўра, агарда Ойда сув топилса, бу космонавтика келажаги учун фойдали бўлади. Шунингдек, Ойдаги базаларни таъминоти ва ёнилғини синтез қилиш учун ишлатиш мумкин бўлади.

Яна видео

Асосий мавзулар